Latest news

12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  0 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  2 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  11 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  7 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  20 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  9 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  2

Илҳом Шомуродов олий лигадаги 150-учрашувини ўтказди News

Илҳом Шомуродов олий лигадаги 150-учрашувини ўтказди

“Насаф” клуби ҳужумчиси Илҳом Шомуродов 7-турда “Металлург”га қарши майдонга тушди. Шундай қилиб Шомуродов олий лигада ўзининг 150-учрашувини ўтказди.
2004 йил олий лигада дебют қилган ҳужумчи ўша йили “Сурхон” клубида тўп тепганди. Ўзининг олий лигадаги биринчи учрашувини кимсан “Пахтакор”га қарши ўтказган. 11-турдан ўрин олган ўйинда у Александр Милляев ўрнига захирадан майдонга тушганди. Дастлабки мавсумда 20 ёшли Илҳом 10та ўйинда кўриниш берди.

2006-2007 йилларда “Тўпаланг” клуби шарафини ҳимоя қилган Шомуродов айнан шу клуб сафида олий лигадаги илк голини уришга муваффақ бўлган. Ҳозирги кунда йўқ бўлиб кетган “Трактор”га қарши кечган ўйинда Илҳом Шомуродов ўзининг илк голини урганди. Умуман икки йил давомида “Тўпаланг” сафида 27та ўйинда майдонга тушиб 2та гол уришга эришди.

2008 йилги мавсумни Илҳом Муборакнинг “Машъал” клубида бошлади. Бир мавсум давомида 25та ўйинда иштирок этиб рақиблар дарвозасига 6та тўп киритди.

2009 йилда эса ҳужумчи Қаршининг “Насаф” клубига кўчиб ўтди. Ҳозирга қадар ушбу клуб шарафини ҳимоя қилаётган Шомуродов ўтган мавсум иккинчи даврасида “Бунёдкор” клубида ижарада ўйнади. “Қалдирғочлар” сафида олий лигада фақат 5та ўйинда майдонга тушди. “Насаф” таркибида эса шу кунгача 83та ўйин ўтказиб 26та гол уришга муваффақ бўлди.

Илҳом Шомуродовнинг олий лигадаги умуман кўрсаткичи: 150та ўйин, 8267 дақиқа, 34та гол, 9та сариқ карточка, 1та қизил карточка.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика