Latest news

19:36Суперлига. "Пахтакор" – ОКМК (матнли трансляция)  0 19:22МЮ "Лейпциг"га Шешко учун катта сумма таклиф қилди  0 18:49Суперлига. "Пахтакор" – ОКМК. Таркиблар маълум  6 18:36"Ювентус" Тоналини харид қилмоқчи  1 18:09ФИФА собиқ ҳаками вафот этди  0 17:46Диёра Ҳабибуллаева – "Севинч" аъзоси!  0 17:30Суперлига. 17-тур дисквалификациялари: "Динамо", "Сўғдиёна" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  0 17:13МЮ "Реал" футболчиси учун йирик таклиф билан чиқмоқчи  4 16:44"Андижон" собиқ футболчиси фаолиятини Черногорияда давом эттиради  2 16:16"Реал" собиқ ҳужумчиси Греция жамоасига ўтди  0 15:48Манба: Ўзбекистон МТЖнинг CAFA турнири учун эҳтимолий таркиби  11 15:27"Футбол олами". "Нефтчи"да мағлубият, "Андижон"да йирик ғалаба, Самарқандда дуранг  0 15:16Доннарумма ПСЖ билан шартномани бекор қилишга тайёр  2 14:48Эшитдик-да! Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA мусобақаси учун таркибини Кападзенинг ўзи йиғади  15 14:28Breaking! Асилбек Жумаевга Европадан қизиқиш бор  12

Илҳом Қурбонов: “Машъал” ҳозирча франциялик легионерга қизиқаётгани йўқ” News

Илҳом Қурбонов: “Машъал” ҳозирча франциялик легионерга қизиқаётгани йўқ”

Айни дамда Ўзбекистон клублари қишки трансфердан унумли фойдаланиб қолиш мақсадида селекция ишларини олиб бормоқда.

Хусусан Муборакнинг “Машъал” жамоаси жорий мавсум маҳаллий футболчилар билан бир қаторда хорижлик легионерлар хизматидан ҳам фойдаланишни мақсад қилган. “Газчилар” сафига франциялик футболчининг келиб қўшилиши тўғрисида хабарлар пайдо бўлди. Шунга ойдинлик киритиш мақсадида клуб бош директори Илҳом Қурбонов билан боғланганимизда қуйидагиларни маълум қилди.  

- Жамоамиз ҳар йилгига нисбатан жорий мавсумга астойдил тайёргарлик кўрмоқда. Таркибни янада кучайтириш мақсадида бир нечта футболчиларни ўз сафимизга қўшиб олдик. Шунингдек бу йил легионерлар лимитидан ҳам фойдаланишга харакат қиляпмиз. Селекция ишлари бўйича жамоамизда мен билан бирга Дилявер Ваниев шуғулланади. 

“Машъал”га келиши мумкин бўлган ўйинчилар ҳақида маълумот йиғиб бориб, улар билан музокара ўтказган холда, якуний қарорни бош мураббийга қолдирамиз. Агарда ушбу футболчилар Александр Хомяковга маъқул келса, шартнома имзоланади. Легионерлар бўйича сизга шуни айтишим мумкинки, сербиялик Милан Спремо, украиналик Дмитрий Башлай ва Олег Баранник, македониялик Жалил Асани ҳамда черногориялик Горан Вуйович каби ўйинчилар ҳозирда жамоамиз лагерида бўлиб турибди. Уларнинг айримлари билан келишувга эришдик. Шунингдек кўрикка таклиф этилганлари ҳам бор албатта.  

- Аммо франциялик футболчининг жамомизга келиши ҳақида бизда ҳеч қандай маълумот йўқ ва ҳозирча ушбу давлатдан легионер олмоқчи эмасмиз –дейди Илҳом Абдуғаниевич.  

Исломбек Рустамбеков.


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика