Latest news

01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  0 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  1 00:20Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  390 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  6 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  5 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20 17:52Про лига. "ФарДУ" голларга бой ўйинда "Жайхун"ни таслим қилди  2 17:39Левандовски МЮга трансфери ҳақида: "Фергюсон қўнғироқ қилган, лекин унинг талаффузини тушунмаганман"  4

Илҳом Қурбонов: "2015 йил ОЧЛ учун ҳаракат қиламиз" News

Илҳом Қурбонов: "2015 йил ОЧЛ учун ҳаракат қиламиз"

Кейинги йил олий лига учун ташланган қуръадан сўнг "Машъал" вице-президенти Илҳом Қурбонов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ўтган йилиям қуръа биз учун оғир келди деб айтишганди. Бироқ аслида тақвим ҳар доим бир хил бўлади. Барча рақиблар билан барибир қачондир ўйнаймиз. Шунчаки мавсум бошида йигитлар яхши формада бўлишса бас", - дейди Қурбонов.

- Янги мавсум учун "Машъал" ўз олдига қандай мақсад қўйилди?

- Аввало барча ўйинда ғалаба учун ўйнаймиз. Иложи бўлса Осиё Чемпионлар лигасига йўлланма учун куршамамиз. Яъни 2014 йилги натижамизни яхшилашга уринамиз.

- Бунинг учун таркибни яхшигина кучайтириш керак бўлади. Бу борада иш олиб борилаяптими?

- Селекция ишлари давом этмоқда. Бир нечта легионерлар билан музокара ўтказаяпмиз. Бугун-эрта фамилияларни маълум қиламиз.

- Бугунга келиб клубдан кетган футболчилар борми?
- Расман Мўйдин Мамазулумов, Аббос Омонов ва Андрей Деркач каби футболчиларнинг шартномалари якунланди. Улар жамоамизни тарк этишди. Мирзоҳид Ғофуровнинг шу йил охиригача амалдаги шартномаси бор. Бироқ у ҳозирда биздан руҳсат сўраган ҳолда "Бунёдкор" машғулотларида иштирок этмоқда. Ғофуров қайси клубда ўйнашини ўзи ҳал қилади. Бу масала яқин кунларда ҳал бўлади.

- Шукуров ва Шомуродов каби футболчиларга хориждан қизиқиш бўлганди. Ҳозир вазият қандай?
- Отабек Шукуровга "Бунёдкор" қизиқиш билдирди. Тошкент клуби билан музокара ўтказаяпмиз. Элдор Шомуродов эса 8 январь куни Германия клубида кўрикдан ўтиш учун учиб кетади. Немис клуби унинг визалари билан шуғулланмоқда.

- Зоҳир Қўзибоев масаласи нима бўлди?

- Зоҳирнинг 31 декабргача "Машъал" билан шартномаси бор. Хориж клубига ўтиши мумкин. Лекин уни жамоада олиб қолишга уринамиз, Қўзибоев ўзимизга ҳам керак.
 

Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика