Latest news

09:28Микель Артета: "Бундай рақибга қарши назоратнинг ўзи етарли эмас"  0 08:42Флик "Атлетико"дан учралган шармандали мағлубиятдан сўнг: "Жамоа ёш, аммо мен баҳона излаётганим йўқ"  12 08:19Мўминжон Мелиев "Металлург"га ўтди  0 07:55Илҳом Алижонов "Лочин" таркибига қўшилди  0 03:02Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди  278 02:55АПЛ. "Арсенал" "Брентфорд" майдонида очко йўқотди  20 00:50АПЛнинг январь ойидаги энг яхши мураббийи ким бўлади?  1 00:19Кучли бешлик чемпионатларида ким энг кўп маош олмоқда?  4 23:43Миллатлар лигаси-2026/27. Қуръа ташланди!  14 23:27"Ноттингем"ни бошқаришга рози бўлган мураббий бор  2 22:57Бундеслиганинг январь ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  1 22:43Мбаппе "Реал"нинг навбатдаги учрашувини ўтказиб юбориши мумкин  30 22:20Расман: Раҳим Стерлинг - "Фейеноорд" футболчиси!  4 21:59"Пахтакор" кундаги иккинчи назорат ўйинида дуранг қайд этди  8 21:48"Навбаҳор" Қозоғистоннинг "Актобе" жамоасига қарши назорат ўйинини ўтказди. Нани майдонга тушдими?  2

Илҳом Мўминжонов: “Ўзгаришлар ўз самарасини берди” News

Илҳом Мўминжонов: “Ўзгаришлар ўз самарасини берди”

“Навбаҳор” – “Қизилқум” жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманинг иккинчи қисмида “Навбаҳор” бош мураббийи Илҳом Мўминжонов ва жамоа ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов иштирок этиб, журналистларнинг саволларига жавоб беришди.

Илҳом Мўминжонов (“Навбаҳор” бош мураббийи): - Аввало, жамоамиз мухлисларини қийин ғалаба билан табриклайман. Шогирдларим кўрсатмаларимни тўлиқ равишда бажаришди. Таркибимиздаги асосий 3 нафар футболчимизнинг йўқлигини билдиришмади ва ўз иродаларини намойиш этиб, ғалаба қозонишга муваффақ бўлишди.

Ўринбосарлар таркибидан маҳаллий футболчиларни асосий таркибга жалб этиш борасида тўхталадиган бўлсам, ёшлар жамоамизнинг ўз мураббийи бор – Шуҳрат ака Қорабоев. Биз бу мутахассисга тўлиқ ишонамиз. Шуҳрат ака ёш футболчиларни тарбиялаб, асосий таркибга етказиб бермоқда ва ёшлар таркибидан янги ўйинчилар 2-даврада ва келаси йили секин-аста асосий таркибдан жой олишади, деган умиддаман.

Биз ҳар бир учрашувда рақибга ва ўйиннинг қандай кечишига қараб, таркибда ўзгаришларни амалга оширамиз. Жиззахдаги ўйинда ўзгаришлар ўз самарасини бермаган, аксинча, 14 дақиқа ичида ўз дарвозамиздан 3та тўп олиб чиққандик. Бугунги баҳсда эса ўзгаришлар ўз самарасини берди.

Ҳозирча шу таркиб билан трансфер ойнаси очилгунча ўйнаб турамиз ва у ёғини вақт кўрсатади. Албатта, изланишда ва ишлашда давом этамиз ва сафардаги кучли рақибларга қарши кечадиган баҳсларда ҳам зафар қучиб, мухлисларни хурсанд этишга интиламиз. Остон Ўрунов 17 ёшда ва унинг ёрқин ўйинлари  ҳали олдинда, Худо хоҳласа!

Остон Ўрунов (“Навбаҳор” ярим ҳимоячиси): - Бугунги ўйинда мураббийларимизнинг кўрсатмаларига тўлиқ амал қилган ҳолда, зафар қучиб, мухлисларимизни хурсанд этдик.

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика