Latest news

19:45Симеоне "Реал"га қарши баҳс олдидан: "Ҳакам ҳақида ўйлаётганим йўқ"  0 19:24"Ал Насср" - "Ал Фейҳа". Криштиану Роналду ва Отабек Шукуров асосий таркибда  1 18:52Эрон. Чемпонлик учун курашётган Ўткир Юсупов ва "Фулад" ютқазиб қўйди  0 18:34Хитойдаги Осиё Кубогида 3 нафар ўзбекистонлик ҳакам иштирок этади  0 18:18Назорат учрашуви. "Динамо" - "Арал" 1:1  0 18:00"Интер Майами" янги мавсум учун барча абонементларини сотиб бўлди  1 17:39Расман: "Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусановни Чемпионлар лигаси учун рўйхатдан ўтказди  15 17:20"Манчестер Юнайтед" "Боруссия Д" посбонини сотиб олмоқчи  3 17:13"Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2025". "Нефтчи" U-21 ва "Бешариқ"дан йирик ғалабалар  1 16:53АПЛда январь ойининг энг яхши футболчиси эълон қилинди  2 16:28"Реал" "Арсенал" футболчисини нишонга олди  4 16:00Эшитдик-да! Норчаев "Насаф"га қайтмоқда  6 15:57Ўзбекистонлик вингер Россия клубида кўрикдан ўтмоқда  3 15:41"Хоразм" "Андижон" собиқ ҳимоячиси ва яна икки футболчи билан шартнома тузди  2 14:51"Андижон" Австрия клубидан енгилди  2

Илҳом Мўминжонов: "Одил Аҳмедов билан боғлиқ миш-мишлардан хабарим йўқ" News

Илҳом Мўминжонов: "Одил Аҳмедов билан боғлиқ миш-мишлардан хабарим йўқ"

Про лиганинг 23-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Нурафшон" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Илҳом Мўминжонов ўз фикрларини билдириб ўтди.





- Ўйин ҳақида

- Хабаринглар бор, муддатидан аввал Про лига чемпионлигига эришиб Суперлигага чиқдик. Шу сабаб бир қатор тажрибали футболчиларимизга дам олиш учун имконият яратдик. Майдонга асосан, ўйин амалиёти кам бўлган ҳамда ёш футболчиларни туширдик. 

Ўйинда биринчи бўлиб гол урганимизга қарамай, ҳимоячимизнинг қўпол хатоси эвазига дарвозамиз томон пенальти белгиланди. Шу сабабли гол ўтказиб юбордик. Бугун "Нурафшон" учун ҳал қилувчи ўйин эканини билардик, уларга фақат ғалаба зарур эди. Якунда ўйин дуранг натижа билан тугади. Кейинги турда "Динамо" билан ўйнаймиз ва бу ўйинга тайёргарлик жараёнига киришамиз. Мана ҳозирги кунда U-18 жамоамиз ҳам чемпионлик учун курашмоқда. Албатта, ёш футболчиларимизга ҳам эътибор қаратган ҳолда улар орасидан муносибларини таркибга жалб этамиз.

- Про лига чемпионлиги орқали Суперлига йўлланмасини нақ қилган "Нефтчи"нинг трансферлар борасидаги режаси қандай?

- "Нефтчи" шонли тарихга эга бўлган клуб. "Нефтчи" номи – бу бренд, буни кўпчилик яхши билади. Раҳбарият бизга жамоанинг аввалги мавқеъини тиклаш учун вазифа қўйган. Албатта, таркибга иқтидорли футболчиларни жалб этамиз, улар билан музокара ўтказамиз. Мақсад келгусида "Нефтчи"ни Осиё чемпионлар лигасига олиб чиқиш.

- Сўнги вақтларда турли манбалар таниқли футболчи Одил Аҳмедов янги мавсумни "Нефтчи"да бошлаши мумкин деган хабарлар тарқалди. Бунга муносабатингиз қандай?

- Очиғи, бундан хабарим йўқ.

- Демак, Аҳмедов "Нефтчи"га келиши кутилаётгани йўқ, шундайми?

- Такрор айтаман, бу жараёндан хабарим йўқ.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика