Latest news

01:25ЕЧЛ. "Реал Мадрид" – "Бавария" 0:1 (матнли трансляция)  106 01:07Жанни Инфантино: "Ўзбекистондаги Жаҳон чемпионатида юқори сифатли ўйинлар бўлишини кутяпман"  0 00:26ЕКЛ. "Фиорентина" икки ўйин натижасига кўра "Брюгге"дан устун келди ва илк финалчига айланди!  0 23:58Мбаппега Саудия Арабистонига кетишни маслаҳат беришди  2 23:36"Манчестер Юнайтед" дунёнинг энг қиммат клуби деб топилди!  4 23:00ЕЧЛ финали сари йўл. "Реал Мадрид" – "Бавария". Асосий таркиблар аниқ!  39 22:21Кроос: "Бавария"га қарши ўйинни финалдан умуман фарқи йўқ. Математика билан шуғулланиш керак эмас"  2 21:54Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувига тайинлов олди  4 21:31Рўзиқул Бердиев икки марта жаримага тортилди – ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  17 21:08ПСЖ – "Боруссия Д" учрашуви бош ҳаками ўйин якунлангандан сўнг йиғлаб юборди  9 20:45Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият"  6 20:21Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди  7 20:03Футзал. ОКМКдан йирик ғалаба  0 19:43Футзал. "Локомотив" "Динамо"ни мағлуб этди  1 19:07"Навбаҳор"дан 3, "Насаф", "Пахтакор" ва "Сурхон"дан 2 нафардан. Суперлига 6-тур рамзий терма жамоаси  6

Илҳом Мўминжонов: "Нефтчи"да қария футболчилар жуда кўп эмас" News

Илҳом Мўминжонов: "Нефтчи"да қария футболчилар жуда кўп эмас"

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби бош мураббийи Илҳом Мўминжонов championat.asia сайтига қисқа интервью берди.





 
- Илҳом ака, жамоанинг мавсумолди тайёргарлик жараёнидан қониқиш ҳосил қилдингизми?
- Ассалому алайкум. Мавсумолди тайёргарликни бошлаганимизга мана 2 ой бўлди. Биринчи навбатда раҳбариятга, хусусан вилоятимиз ҳокими Хайрулло Бозоровга миннатдорчилик билдираман. Улар бизга барча зарурий шароитларни яратиб беришди, тавсия қилинган футболчиларни таркибга жалб этишга яқиндан кўмаклашишди. Буёғига энди раҳбарият олдимизга қўйган вазифани уддалашимиз керак, биринчи навбатда жамоани ПРО-Лигадан Суперлигага олиб чиқишимиз зарур. Биласизми, Суперлигага чиққанда ҳам "Нефтчи"ни аввалги даражасига мос холда олиб чиқишимиз керак. Жумладан Осиё чемпионатига чиқиш ҳамда чемпионлик учун курашиш биздаги асосий мақсадлар ҳисобланади.

- "Нефтчи" бу мавсумда ПРО-Лига, Ўзбекистон кубоги ҳамда мавжуд вазиятга кўра агар ташкил этилса, Ўзбекистон лига кубоги мусобақаларида иштирок этади. Олдинда камида 30 та ўйин бор. Айтингчи, сиз йиғган таркиб ротацияларга тайёрми? Масалан кимдир чарчаб қолиши, жароҳат олиши ёки дисквалификацияга учраши мумкин...

- Яхши савол бўлди. ПРО-Лиганинг ўзида 26 та ўйин ўтказамиз. Бу йилги ПРО-Лига мусобақалари осон бўлмайди. Сўнги йилларда мазкур чемпионат савияси жуда кўтарилди. Бундан ташқари Ўзбекистон кубоги, Лига кубоги мусобақалари бизни олдинда кутиб турибди. Биз ҳозирги вақтда 25 нафар футболчи билан шартнома имзоладик. Раҳбарият олдимизга вазифа қўйди, биз зарурий таркибни тўпладик. Насиб бўлса барча мусобақаларда ўзимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

- Илҳом ака, сўнги вақтларда ижтимоий тармоқларда "Нефтчи" ўз таркибига "қария" футболчиларни кўпроқ жалб этди деган фикрлар янграмоқда. Жамоа бош мураббийи сифатида таркибга жалб этилган тажрибали ва ёш футболчилар ҳақида маълумот берсангиз.

- Ҳозир бизда "қария" футболчилар сони унчалик кўп эмас. Тўғри таркибга бир қатор тажрибали футболчиларни қўшиб олдик. Масалан Акмал Шораҳмедов, Дарко Станоевич, Шавкат Муллажонов, Шерзод Каримов сингари номдор ва тажрибали футболчилар жамоамиз сафига келиб қўшилишди. Олдинги чизиқларга, ярим ҳимоя ва ҳужумга ёш футболчиларни жалб этдик. Мана Сардор Абдунабиев, Улуғбек Ҳошимов, Руслан Рўзиевлар айни дамда 20 ёш атрофидаги футболчилар ҳисобланади. Шунингдек "Андижон" жамоасидан таркибимизга келиб қўшилган Абдуллоҳ Олимов ҳам ёши катта футболчилар сарасига кирмайди. Бундан ташқари Иззатбек Абдуллаев, Аъзам Алиев, Абдул Азиз Юсупов каби футболчилар ҳам жамоамиз шарафини ҳимоя қиладилар. Ўйлайманки, мавсум якунида олдимизга қўйилган вазифаларни уддалаб керакли натижаларга эришамиз.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика