Latest news

21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  0 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  1 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  1 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  1 20:12Антонио Конте Стерлингни "Наполи"да кўришни истамоқда  1 19:47"Андижон" тарихда илк бор ОЧЛ 2 да: тайёргарлик, қуръа ва учрашувлар санаси  10 19:23ПФЛ ОФКга мурожаат қилиб, халқаро талаблар ҳимоя қилинишини сўради   3 19:05"Юве" "Челси"нинг 68 млн евролик таклифини рад этди – Йилдиз сотилмайди  2 18:36"Бавария" Гарначога қизиқмоқда, футболчи АПЛда қолишни истамоқда  1 18:07"Барселона" Япония бўйлаб тур тақвимини эълон қилди  3 17:39МЮ ҳимоячиси Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  0 17:16Рио Фердинанд Николас Жексонни Дрогбага қиёслайди  3 16:45Сонга Америкадан таклиф тушди  0 16:29Шамиль Яфаров 75 ёшда!  0 16:09"Ҳали трансфер ойнасидаги ишимизни тугатмадик. Ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирганмиз" — Вадим Абрамов  2

Илҳом Мўминжонов: "Навбаҳор" билан ўйинга ҳам одатдагидек тайёргарлик кўрамиз" News

Илҳом Мўминжонов: "Навбаҳор" билан ўйинга ҳам одатдагидек тайёргарлик кўрамиз"

Ўзбекистон кубоги мусобақасининг гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Қизилқум" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Илҳом Мўминжонов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Бугунги ўйин ҳақида айтадиган бўлсам, кўплаб вазиятлар яратган бўлсак-да рақиб дарвозасига тўп кирити олмадик. "Гол урмасанг ғалаба қозонмайсан" деганларидек, биз бугун гол ура олмай мағлубиятга учрадик. Марказда йўл қўйилган хатолар мағлубиятимизга сабаб бўлди. Захирадан ўйинга қўшилган маҳоратли ҳужумчи дарвозамизга гол уриб кетди. Кейинги босқичга чиқиш учун навбатдаги тур учрашувида ғалаба қозонишимиз зарур бўлади.

- Лутфулла Тўраевнинг таркибда йўқлиги сезилиб қолаётгандек таассурот уйғотмоқда. Унинг ўрнини тўлдира оладиган футболчи таркибда йўқми?

- Лутфулла Тўраевнинг жароҳат сабаб майдонга тушмаётгани сезилади албатта. Лекин марказда Аброр Исмоилов ва Сирожиддин Қўзиевлар ёмон ҳаракат қилишаётгани йўқ. Фақат олдинги чизиқда гол уролмаяпмиз. 

- Биринчи давра якунида трансферларни амалга ошириш режада борми?

- Ҳозир эндигина 4та тур учрашувлари бўлиб ўтди. Бу ҳақида ўйлашга ҳали эрта.

- Иккинчи бўлимда Шарични майдонга тушириб ўйинни кучайтирса бўлармиди?

- Шарич ҳозир ўйинларга тўлиқ тайёр эмас. Шу сабабдан ёш ҳужумчимиз Улуғбек Ҳошимовни майдонга туширдик. Бизда ҳужумчиларимиз етарли. Навбатдаги тур учрашувларида насиб бўлса ҳужумчиларимиз голлар уришларига ишонамиз. 

- "Нефтчи" Суперлигада "Қўқон-1912"ни, кубокда "Динамо"ни мағлуб этди. Жамоа кучли клублар билан ўйинларда қачон ғалабага эришади?

- Кейинги ўйинларда насиб бўлса ютамиз.

- Мухлислар ҳақида фикрингиз қандай?

- Мухлислардан ҳамиша миннатдормиз. Улар бизни уй-сафар учрашувларида қўллаб-қувватлаб туришибди. Мураббийлар штаби номидан мухлислардан узр сўраймиз. Жамоа ютқазса мураббийлар айбдор бўлади. 

- "Навбаҳор" билан ўйинга тайёргарлик алоҳида жиддий ёндашув асосида бўладими?

- Биз ҳар ўйинга жиддий тайёргалик қиламиз. "Навбаҳор" билан ўйин дерби мақомида ўтади. Биз бу учрашувга ҳам одатдагидек тайёргарлик кўрамиз.



Rating: -13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика