Latest news

22:13ЛаЛига "Барселона"га рухсат берди  0 21:45CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси 4:0  7 21:26CAFA Nations Cup. Ўзбекистон 10 киши бўлиб қолган Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Эрон  217 21:10Ўмон терма жамоаси мураббийи: "Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо бор-йўғи иккита гол урдик"  6 20:54Ровшан Мередов: "Ушбу мусобақа орқали мундиаль иштирокчисига қарши ўйнадик"  2 20:23Саудия Арабистонининг икки клуби МЮ ҳимоячисига қизиқмоқда  1 19:46"Реал" собиқ ходими "Ньюкасл" бош директори бўлди  0 19:19Фарруҳ Сайфиев дисквалификация қилинди  13 18:55CAFA Nations Cup. Ўмон сўнгги дақиқадаги гол эвазига Туркманистонни таслим этди ва вақтинчалик гуруҳ етакчисига айланди  50 18:39"Қатар СК" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  0 18:08Хаби Алонсо "Реал" скаутига нидерландиялик футболчини кузатиб бориш топшириғини берди  1 17:39Англия терма жамоаси ҳимоячиси жароҳат олди ва "Манчестер Сити" ихтиёрига қайтди  2 17:18Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Арманистондан устун келди  3 16:48Трент "Ливерпул"дан "Реал"га ўтиши ҳақида: "Ҳаётимдаги энг оғир қарорлардан бири"  5 16:20"Ноттингем Форест" ҳужумчиси Саудия Арабистони жамоасига ўтадими?  0

Илҳом Мўминжонов: “Жиззахдан ютуқ билан қайтишга ҳаракат қиламиз” News

Илҳом Мўминжонов: “Жиззахдан ютуқ билан қайтишга ҳаракат қиламиз”

Суперлига 5-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Насаф” (0:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Навбаҳор” бош мураббийи Илҳом Мўминжонов ва жамоа посбони Ботирали Эргашевлар иштирок этиб, журналистларнинг саволларига жавоб қайтаришди.

ИлҳомМўминжонов: - Биринчи навбатда футболчиларимизни намойиш этган ўйинлари учун катта раҳмат айтаман. Йигитлар қўлларидан келганича ҳаракат қилиб, жамоамизнинг яхши ўйинларидан бирини ўтказишди, деб ўйлайман. Бугун бизга омад етишмади. Азамат Алланиёзов ва Азизбек Турғунбоевлар томонидан йўлланган зарбалардан кейин тўп дарвоза устуни ва тўсинига тегиб қайтди. Бу футбол. Майдон текис, тўп юмалоқ, деб бежизга айтишмайди. Кейинги ўйинларга янада яхшироқ тарзда тайёргарлик кўришда давом этамиз. Ненад Ниьац ҳозирги кунда ўзининг оптимал спорт формасига кира олмаяпти. Гарчи бешта тур ортда қолган бўлсада ҳужумчимиз гол ура олгани йўқ. Бугунги учрашувда у майдонга кичик жароҳат билан тушганди. Унинг ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилмадик. Ўйлайманки, кейинги учрашувларда ўзини кўрсатади деган умиддаман. Ҳимоя чизиғимиздан кўнглим тўлмоқда. Бу хотиржамликка берилишимиз учун сабаб бўлмасада, бешта ўйинда дарвозамиздан атиги иккита тўп ўтказиб юбордик холос. Ўтган мавсумдаги кўрсаткичларимиз ёмонроқ эди. Қандай ҳолат бўлишидан қатъий назар ҳужумчиларимизга гол уриш учун имкониятлар берамиз. Шу пайтга қадар урган голларимизни стандарт вазиятлардан урганмиз. Бугун ҳам жарима зарбаларидан кейин рақиб дарвозамини нишонга олишга уриниб кўрдик. Лекин, бу борада аниқлик етишмади. Олдинда бизни жиддий ўйин кутиб турибди. “Сўғдиёна” билан ўтадиган учрашувга муносиб тарзда ҳозирлик кўрган ҳолда голлар уриб ютуқ билан қайтишга ҳаракат қиламиз. 

БотиралиЭргашев: - Ўйин кескин курашларга бой тарзда ўтди. Рақиб дарвозаси олдида юзага келтирилган вазиятларда бирозгина омадимиз юришмади деб ўйлайман. Ҳимояда бехато ҳаракат қилган бўлсакда, ҳужумларимизни самарали тарзда якунлай олмадик.


"Навбаҳор" матбуот хизмати.

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика