Latest news

15:25Расман: "Олимпик" собиқ футболчиси "Сурхон"га ўтди  0 15:10Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада. Кимда қандай ўзгариш?  19 15:04Расман: "Арсенал" собиқ ярим ҳимоячиси АПЛга қайтди  0 14:38"Рома" ҳужумчиси фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 14:10Расман: Луис Диас – "Бавария" футболчиси  6 13:54"Насаф"га ганалик хавбек келмоқда  12 12:39"Футболчи учун жароҳатдан-да хавфли муаммо бор"  1 12:35"Камп Ноу"да чим ётқизиш ишлари бошланди  1 12:15Эрон матбуоти: Машарипов жароҳат олди  6 12:04"Нефтчи" U-20 Жаҳон чемпионатида иккита гол урган футболчи билан шартнома тузди  2 11:42Отабек Нарзуллаев — "Машъал" янги бош мураббийи  1 11:36Ўзбекистон U-21 октябрь ойида Қозоғистон U-21 билан ўйнайди  2 11:12Расман: Шаҳзод Азмиддинов - “Андижон” футболчиси  5 11:02Расман: ️Ҳамидулло Абдунабиев — ️ОКМК футболчиси  1 10:23Сон Хён Мин фаолиятини АҚШда давом эттиришга яқин  2

Илҳом Мўминжонов: "Футболчиларимнинг ҳаммасига 10 балл қўяман" News

Илҳом Мўминжонов: "Футболчиларимнинг ҳаммасига 10 балл қўяман"

Кеча Суперлиганинг 2-тур доирасида АГМК - "Навбаҳор" баҳси бўлиб ўтди. Олмалиқ шаҳрида кечган учрашувда меҳмонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Ўйин тугаганидан сўнг анча пайтгача кутдик, аммо ҳеч қайси жамоа бош мураббийининг учрашувдан кейинги фикрлари чиқмади. Натижада "Навбаҳор" бош мураббийи Илҳом Мўминжоновга қўнғироқ қилиб, фикрлари билан қизиқдик.

"Кеча ўйиндан кейин матбуот анжумани ўтказилмади, - дейди Мўминжонов. - Мендан майдоннинг ўзида интервью оламиз дейишди. Аслида-ку буни интервью деб ҳам бўлмайди. Чунки ҳеч ким савол бермади. Икки оғиз ўз фикримни айтдим бўлди. Кеча айтган гапимни яна такрорлашим мумкин: АГМК билан ўйинда футболчиларимнинг ҳаммасига 10 балл қўяман. Яхши ўйин бўлди, жамоамиз сардори Дилшод Жабборов ўн дақиқага майдонга тушиб масалани ҳал қилди. Қўлга киритилган ютуқ билан Наманган аҳлини ва жамоамиз мухлисларини чин дилдан табриклайман".

Rating: +32   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика