Latest news

02:46Антони "Бетис"ни Конференциялар лигаси финалига олиб чиқди, "Челси" ҳам финалда!  2 01:55Европа лигасида инглизча финал!  3 01:50Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" жавоб ўйинида ҳам "Атлетик"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди ва финалга йўл олди  23 00:50Футзал. Ўзбекистон Кубогида барча ярим финалчилар аниқ бўлди  0 00:28Григорий Колосовский: "Биринчи бўлимнинг ўзида 2-3та гол урсак бўларди"  0 23:43Неъматулла Қуттибоев: "Бугун ким биринчи бўлиб гол урса, ўша ғалаба қозонарди"  2 23:21Эрон Про лигаси. Захирадан тушган Ўрунов 90+1 дақиқада гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди, Машарипов захирадан тушди, Юсупов тўлиқ ўйнади, Яхшибоев эса...  3 23:16Европа Конференциялар лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Фиорентина" — "Бетис" ва "Челси" — "Юргорден" ўйинлари учун таркиблар маълум  1 23:13Европа лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Буду-Глимт" — "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" — "Атлетик" ўйинлари учун таркиблар маълум  3 22:37Рэшфорд Ла Лига гранди сафига ўтиши мумкин?!  2 22:15"Интер" ва "Ювентус" Доннаруммани қўлга киритмоқчи  7 21:50"Ливерпуль" Александер-Арнолднинг ўринбосари учун 30 млн фунт тўлашга тайёр  1 21:22Кварацхелия, Ямал, Зоммер - УЕФА Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши жамоасида  1 20:57Про лига. "Локомотив" "Арал"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  0 20:44U-14 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Арманистонга мағлуб бўлди  5

Илҳом Мўминжонов Бухородаги ўйиндан кейин нималар деди? News

Илҳом Мўминжонов Бухородаги ўйиндан кейин нималар деди?

"Бухоро" - "Навбаҳор" (3:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Илҳом Мўминжонов ўз фикрларини билдирди.

"Бугунги ўйинга жиддий тайёргарлик кўрган эдик. Футболчиларимга бугунги баҳс учун миннатдорчилик билдираман. Оғир вазиятда ўйин тизгинини ўз қўлларига ола билишди. Бугунги жамоалар тенг кучли саналишади. Бугун ҳар иккала жамоа футболчилари қўпол эмас, агрессив ўйин намойиш этишди десак хато бўлмайди. Мен ўз футболчиларим билан фахрланаман.

Биринчи бўлимдан кейин Бақоев билан тортишиб қолдик, шу сабабли бизга кизил карточка кўрсатилди. Биз учрашув пайтида рақибмиз, футболдан кейин эса худди ака-укадек бўламиз.

Бугун бизнинг дарвозамизга учта пенальти қўйилди, дарвозабонимиз Асилбек Омоновга сўнгги пенальтини қайтара олгани учун миннатдорчилик билдираман.

Инсон ҳаётда хато қилиши табиий, бугун ҳакамлар ҳам баъзи хатоларга йўл қўйишди. Уларни ҳаракатларини баҳолайдиган назоратчилар бор, шу сабабли мен уларнинг қарорларини муҳокама қилмайман.

"Бухоро"га омад тилайман", - дейди Мўминжонов.


"Бухоро" матбуот хизмати



Rating: +25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика