Latest news

16:14"Барселона" Левандовски борасида бир қарорга келди  1 15:50Тарихда илк бор ўзбекистонлик футбол мутахассислари ФИФА қўмитасига тайинланди  126 15:43Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U18 - Озарбайжон U18 баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  0 15:21Стивен Жеррард собиқ жамоасини бошқаришни истамади  0 14:54Юлиан Нагельсманн Виртцни мақтади  0 14:38Бруну Фернандеш: "Саудия Арабистонидан бўлган таклифни ўйлаб ҳам кўрмаганман"  1 14:21Андоррага қарши ўйинга 2 кун қолганида Сербия термаси бош мураббийи истеъфога чиқарилди  1 13:59Месси МЛСнинг яна бир рекордини ўрнатди  6 12:37Игорь Сергеев: "Уругвайни “иккинчи” таркиб деб ажратиш нотўғри”  7 11:59Роналду 2025 йилда Португалия терма жамоаси сафида учта пенальтидан иккитасини ура олмади. Терма жамоа бу ўйинларнинг барчасида ғалаба қозонди  13 11:15Ўзбекистон терма жамоалари йиғини: Қайси клубнинг хиссаси каттароқ?  16 10:45Гёкереш "Арсенал"га ўтиш учун Саудия жамоасининг супер таклифидан воз кечган  2 10:17Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон U-16 термаси Японияга қарши баҳс олиб боради  3 09:52"Ливерпуль" Германия МТЖ аъзоси билан музокараларни бошлади  0 09:25А Сериянинг энг кўп ойлик олувчи футболчиси "Бавария"га текинга ўтиши мумкин  1

Илҳом Комилов: "Биринчи бор дербида ўйнадим" News

Илҳом Комилов: "Биринчи бор дербида ўйнадим"

Олий лига 19-тур доирасидаги «Андижон» - «Қўқон-1912» жамоалари ўртасида бўлиб ўтган учрашувдан сўнг қўқонликлар ҳимоячиси Илҳом Комиловни суҳбатга тортдик.

-Илҳомжон ғалаба муборак.
Раҳмат. Бугун биз ўзимиз учун жудаям муҳим бўлган ғалабани қўлга киритдик. Ўйин оғир бўлди, айниқса охирги дақиқалар ҳаяжонли бўлди. Бугун бизда ғалабага бўлган ишонч ва шижоат  кўпроқ бўлди шунинг учун ғалаба биз томонда бўлди.

- Сиз олдин ҳам дербиларда иштирок этганмисиз?
Йўқ бу мани илк дербидаги ўйиним ва илк ўйиндаги ғалабадан жуда ҳам хурсандман. Водий дербилари ҳақида йигитлардан эшитардим. Ҳақиқатан хам дерби муросасиз ва шиддатли бўлди.

-Бу ўйинда  «Андижон» жамоасининг қайси ўйинчисига қарши ўйнаш қийин бўлди?
Бугун андижонликларнинг ҳар бир ўйинчисига қарши осон бўлмади. Лекин барибир тажрибали Анвар Бердиев ўйин охиригача бизни таҳликада ушлаб турди.

-Сиз қўқонликлар таркибига иккинчи даврада қўшилдингиз. Ҳимоя чизиғидаги рақобат сизни чўчитмайдими?
Албатта жамоамизда яхши тажрибага эга футболчилар йиғилган. Рақобат бор жойда ўсиш бўлади, жамоанинг асосий таркибида мустаҳкам ўрин олишга ҳаракат қиламан.

- Олдинда «Олмалиқ» ва «Машъал» жамоалари билан уйдаги  ўйинлар кутиб турибди. Сиз бу ўйинлардан қандай натижа кутмоқдасиз?
Уйдаги ўйинларда деворлар ҳам ердам беради деган гап бор. Биз ўз мухлисларимиз олдида ҳар қандай рақибга муносиб қаршилик кўрсатамиз. Қўқонда ажойиб мухлислар бор уларнинг қўллаб қувватлашлари футболчиларга янада куч-ғайрат бахшида қилади. Шунинг учун биз  уйдаги уйинларда мухлисларни ғалаба билан хурсанд қилишга  қўлдан келганча ҳаракат қиламиз.

Акрамжон Мамадалиев суҳбатлашди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика