Latest news

01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  0 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  1 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  4 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  4 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  4 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  20 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  2 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  14 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  1 20:28Пьер-Эмерик Обамеянг: "Бу жуда катта хато бўлганди"  2

Илҳом Алижонов: "Андижон" мухлислари учун ўйнаяпмиз. Муаммолар? Сабр қиламиз" News

Илҳом Алижонов: "Андижон" мухлислари учун ўйнаяпмиз. Муаммолар? Сабр қиламиз"

"Андижон" жамоаси Суперлиганинг 11-турида "Қизилқум"дан устун келди (2:0).

Учрашувда жамоасининг дастлабки голини урган Илҳом Алижонов сайтимизга қисқа интервью берди. 

- "Андижон" жамоаси учун "Қизилқум"га қарши ўйин қандай кечди?

- Оғир ўйин бўлишини кутган эдик, чунки "Қизилқум" охирги учрашувларни муваффақиятсиз ўтказаётганди. Бизга қарши 200 фоиз кучини ишга солиши аниқ эди. Худога шукурки, ишончли ҳисобда ғалаба қозондик. 

- "Андижон" сўнгги учрашувларда ҳужумкор ўйин кўрсатмоқда. Бу футболчиларнинг яхши формага кириб олганиданми ёки мураббийлар штаби тактикани ўзгартирганлигида?

- Тўғри айтдингиз. Ҳозирги футболда энг яхши ҳимоя – бу ҳужум. Кўпроқ ҳужум қилиб вазиятлар яратишга ҳаракат қилмоқдамиз. Мураббий жамоага қараб тактика тузяпти. Баъзида ҳужумкор, баъзида ҳимоявий ўйин кўрсатяпмиз. 

- Мавсум бошида захирада қолаётгандингиз. Бу рақобат билан боғлиқмиди?

- Менинг позициямда рақобатчим легионер эди. Тожикистон терма жамоаси сардори. Унга имконият кўпроқ берилди. Мана энди секин-аста асосий таркибда майдонга тушяпман. Мураббийнинг ишончини оқлаб турсам, давомий бўлади деган умиддаман. 

- Жамоадаги молиявий муаммолар футболчиларнинг кайфиятига таъсир қилмаяптими? 

- Ташкилий ишлар борасида яширишнинг ҳожати йўқ, бироз молиявий муаммолар борлигини биласиз. Бунга аҳамият бермасдан, ўйинга ўзимизни профессионал даражада тайёрлаб тушяпмиз. Бунга сабаб мухлислар. Футбол улар учун ўйналади. Молиявий томонлар ҳам яхши бўлиб қолади. Сабр қиламиз. Ҳар бир учрашувда қўллаб-қувватлаётган мухлисларга раҳмат айтаман.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика