Latest news

16:07Расман: Шоҳруз Норхонов — "Қизилқум" футболчиси  2 15:25Расман: "Олимпик" собиқ футболчиси "Сурхон"га ўтди  1 15:10Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада. Сўнгги кунларда кимда қандай ўзгариш?  23 15:04Расман: "Арсенал" собиқ ярим ҳимоячиси АПЛга қайтди  0 14:38"Рома" ҳужумчиси фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 14:10Расман: Луис Диас – "Бавария" футболчиси  7 13:54"Насаф"га ганалик хавбек келмоқда  16 12:39"Футболчи учун жароҳатдан-да хавфли муаммо бор"  1 12:35"Камп Ноу"да чим ётқизиш ишлари бошланди  1 12:15Эрон матбуоти: Машарипов жароҳат олди  8 12:04"Нефтчи" U-20 Жаҳон чемпионатида иккита гол урган футболчи билан шартнома тузди  3 11:42Отабек Нарзуллаев — "Машъал" янги бош мураббийи  1 11:36Ўзбекистон U-21 октябрь ойида Қозоғистон U-21 билан ўйнайди  2 11:12Расман: Шаҳзод Азмиддинов - “Андижон” футболчиси  5 11:02Расман: ️Ҳамидулло Абдунабиев — ️ОКМК футболчиси  1

Икром Алибоев Туркманистонга қарши ўйиндан сўнг нималар деди? News

Икром Алибоев Туркманистонга қарши ўйиндан сўнг нималар деди?

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси Икром Алибоев Туркманистонга қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Учрашув биз учун жуда яхши ўтди. Биринчи бўлимнинг ўзида тўртта гол урганимиз ҳам бунинг исботи деб ўйлайман.

Худо хоҳласа кейинги учрашувда Японияга қарши бундан ҳам яхшироқ ўйин кўрсатамиз. Ушбу баҳсда ўз имкониятларимизни синовдан ўтказиб оламиз. Чунки, турнир давомида барибир қитъамиз гигантларига қарши тўқнаш келамиз. Насиб қилса, ўша баҳсда яхши ўйин намойиш этиб, биринчи ўринни қўлга киритишга ҳаракат қиламиз.

Плей-оффдаги рақиб? Агар биз чемпион бўлишни истасак рақиб ким бўлишининг аҳамияти бўлмаслиги керак. Барибир мусобақа давомида кучли рақибларга қарши ўйнаймиз. Муҳими, кучни тўғри тақсимлаб, ўйиндан-ўйинга кучайиб боришдир.




Захирада қолаётганим? Бу футбол. Мураббий мени захирада қолдираётган экан, демак бу тўғри. Мени захирадан майдонга тушиб, ўйинни кучайтирувчи сифатида фойдаланиши ҳам мумкин. Балки, умуман майдонга туширмас? Нима бўлганда ҳам, бу унинг қарори. Мураббийнинг қарорини ҳурмат қилиш лозим.

Танаффусда мураббий профессионалликни кўрсатиш лозимлиги, бўшашмаслигимиз кераклиги ҳақида гапирди. Ортиқча жароҳатлардан ҳоли бўлишимиз лозимлиги, ушбу ҳисобни ушлашимиз кераклигини айтди.

Иккинчи бўлимда бироз бўшашганимиз учун мураббий асабийлашди. Ўйин олдидан берилган кўрсатмалар тўлиқ бажарилди деб ҳисоблайман", - деди Алибоев.


Rating: +28   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика