Latest news

19:04Суперлига. "Сўғдиёна" - "Нефтчи" (матнли трансляция)  6 19:00Суперлига. "Машъал" – "Бухоро" (матнли трансляция)  2 18:58Максим Шацких: "Ҳужумда қулай имкониятларимиз бўлишига ишончим комил"  2 18:36Фабрицио Романо: Ўзбекистон Фабио Каннаваро билан боғланди  8 18:23Деку "Барселона"нинг Нико Уильямсга бўлган қизиқишини рад этди  3 17:55Ҳиндистон клуби ОЧЛ 2 мусобақасидан четлаштирилди  1 17:35"Қайрат"нинг португалиялик легионери: "Тарихга кириш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  1 17:14Факт. "Бухоро" 23 йилдан буён "Машъал"ни сафарда ютолмаяпти  2 16:56Факт. Виталий Левченко Жиззахда "Сўғдиёна"га мағлуб бўлмаган  5 16:35Қозоғистон терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий тайинланди  1 16:13Дракслер етакчилигидаги "Ал Аҳли" Андижонда!  9 15:55Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда  45 15:20"Валенсия" Винисиус ҳақидаги ҳужжатли фильм туфайли Netflix'ни судга берди  15 14:57ФИФА ЖЧ-2026 саралашида иштирок этаётган терма жамоага техник мағлубият ёзди  0 14:30Кападзе ФИФА кунларида терма жамоа бошқарувида бўлади  23

Икром Алибоев: "Пахтакор" тарихида яхши ном қолдиришга ҳаракат қиламан" News

Икром Алибоев: "Пахтакор" тарихида яхши ном қолдиришга ҳаракат қиламан"

"Пахтакор" ярим ҳимоячиси Икром Алибоев клуб билан 2024 йилга қадар мўлжалланган янги шартнома имзолади.

Шундан кейин футболчи билан боғланиб, унинг фикрларига қулоқ тутдик.

Узайтирилган шартнома борасида

- Жамоа билан шартномам муддатини узайтирганимдан жуда мамнунман. Лекин фаолиятимдан қониқиш ҳосил қилмаяпман, чунки жароҳатлар бўлиб, пасайиш бор. Шартнома муддатини узайтиришимга келсак, мен қайси жамоада ўйнаган бўлсам, клуб учун боримни бериб ҳаракат қилганман. Келгуси икки йилда ҳам “Пахтакор” сафида яхши ўйинлар кўрсатиб, клуб тарихда яхши ном қолдиришга ҳаракат қиламан. 

Иккинчи даврага тайёргарлик хусусида

- Иккинчи даврага янги мураббийлар қўл остида жуда яхши тайёргарлик олиб бормоқдамиз. Жамоанинг Қибрайдаги базасида икки маҳалдан машғулотлар олиб бориляпти. Ўйлайманки, биз иккинчи даврада янада яхши футбол намойиш этамиз ва ижобий натижалар кўрсатамиз.

"Пахтакор"нинг чемпионликдаги имкониятлари борасида

- Ҳеч ким чемпион бўлиш вазифасини биздан олиб ташлагани йўқ. Биздан юқорида турганлар билан ўртадаги фарқ икки очкони ташкил қилмоқда. Шундай экан, ҳали имкониятларимиз юқори ва иккинчи даврада барчасини ижобий томонга ўзгартира оламиз. 

Максим Шацких машғулотлари тўғрисида

- Машғулотлар жуда ҳам қизиқарли бўлмоқда. Худо хоҳласа, машғулотлар мевасини иккинчи даврага кўрамиз. 

Хориждан бўладиган таклифлар борасида

- Бу албатта клубнинг ихтиёрида. Агар хориж жамоаларидан таклиф бўлса, клуб мени қўйиб юборишни истаса, бу амалга ошади. Агар жамоада олиб қолмоқчи бўлишса, шу ерда қоламан. Ҳар қандай ҳолатда ҳам клуб манфаати мен учун биринчи ўринда туради. 

Славко Войнески қўл остида эришилган ва йўқотилган жиҳатлар ҳақида

- Шахсан мен ҳеч нарса ўрганмадим. Клуб нимага эришиб, нимани йўқотганини атрофдагилар кўриб турибди.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика