Latest news

22:19“Андижон” – ОКМК учрашувидаги баҳсли вазият бўйича изоҳ  1 22:09Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" - "Ал Насср" баҳси асосий таркиблари маълум!  5 21:58Миржалол Қосимов: "Мағлубиятга лойиқ ўйин кўрсатмадик"  1 21:37Мирко Йеличич: "Натижадан мамнунман, аммо ўйинимизни яхшилашимиз керак"  0 21:20Неъматулла Қуттибоев: "Ҳали ҳеч ким ҳеч нарса йўқотмади. Кураш сўнгги тургача давом этади"  0 20:59Суперлига. "Андижон" ўз майдонида ОКМКдан устун келди  44 20:15Ўзбекистон ва Қозоғистон ёшлар ҳамда ўсмирлар жамоалари ўртоқлик учрашуви ўтказади  1 19:59"Ливерпуль" Жота оиласига 2 йиллик шартнома бўйича маошни тўлаб берди  2 19:35"Арсенал" ва "Челси" Кенан учун рақобатлашади  4 19:10"Ал Ҳилол" юлдузи Қаршига келмайдими?  12 18:44"Рақиблар бироз кучлироқ эди, аммо бизда бошқа устунликлар бор". Сергей Чигодаев — Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Европа турнеси ҳақида  5 18:23"Барселона" "Боруссия" тўпурарини харид қилмоқчи  6 17:58Про лига. "Локомотив" тур марказий баҳсида "Арал"ни мағлубиятга учратиб, пешқадам бўлиб олди  6 17:42Экитикега ҳеч қандай жазо тайинланмайди. Слот жарима ҳақидаги миш-мишларни рад этди  0 17:19Тимур Кападзе "Энфилд"да бўлди  18

Икром Алибоев: "Локо"нинг вазифаси - чемпионлик. Менинг асосий мақсадим - "кучли бешлик"ка йўл олиш" News

Икром Алибоев: "Локо"нинг вазифаси - чемпионлик. Менинг асосий мақсадим - "кучли бешлик"ка йўл олиш"

Яқиндагина Австрияда йиғин ўтказиб қайтган "Локомотив" жамоаси Тошкентга қайтиб келди. "Темирйўлчилар" ярим ҳимоячиси Икром Алибоев сафар таассуротлари, жамоанинг иккинчи даврадаги мақсади ва ўзининг шахсий режалари ҳақида сайтимизга қисқача интервью берди.

"Жамоамиз билан иккинчи даврага тайёргарликни Австрияда олиб бордик. Ҳаммаси режа асосида ўтди. У ерда тўртта назорат учрашуви ўтказдик. Барча ўйинларда қатнашдим. Жароҳатимдан фориғ бўлдим. Иккинчи давра ўйинларида майдонга қайтаман", - дея гап бошлади Икром Алибоев.

- "Локомотив" иккинчи даврада пешқадамликни ўз қўлига олишига ишонасизми?


- Буни ҳаммасини вақт кўрсатади. Бизнинг мақсадимиз доимо биринчи ўринни қўлга киритиш. Бу мавсумда чемпионликни қўлга киритишни истаймиз. Иккинчи даврадаги барча беллашувларни ўз фойдамизга ҳал этишга ҳаракат қиламиз.

- Ўзбекистон Кубогининг ярим финал баҳсидаги рақибларингиз "Насаф" бўлади. "Локомотив" ушбу тўсиқдан ўта оладими?

- Финалга йўл олишимизга ишонамиз. "Насаф" жуда ҳам кучли жамоа. Қаршиликларда жамоавий ўйин жуда яхши йўлга қўйилган. Деярли барча футболчилари 5-6 йилдан буён бирга ёнма-ён тўп тепишмоқда. Биз эса ўтган йилги натижамизни такрорашга уриниб кўрамиз.

- Сизга бошқа жамоалардан таклифлар бўлдими?

- Ҳеч бир жамоа шахсан менга таклиф билан чиққани йўқ. Балки жамоага бу борада таклифлар бўлгандир. Бу борада хабардор эмасман. Бу масалада ҳаммасини клуб ҳал қилади. Ўзбек футболчиларининг биринчи мақсади европада тўп тепиш. Ўзимга келадиган бўлсак, менинг асосий мақсадим европанинг ўртамиёна чемпионатида эмас, балки кучли бешлик жамоаларининг бирига ўтиш.


Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика