Иккинчи ўринга кўпроқ биз муносиб эдик ёхуд АГМК ҳимоячиси хориждан таклиф кутяпти
15 dec 2021 14:30
News
Иккинчи ўринга кўпроқ биз муносиб эдик ёхуд АГМК ҳимоячиси хориждан таклиф кутяпти
Унда клубнинг собиқ футболчи ва тарбияланувчиларидан бири, ортда қолган мавсумда АГМК шарафини ҳимоя қилган Акром Комиловнинг фикрларини тингладик.
"Авваламбор таклиф учун хурсанд бўлдим. Чунки "Бунёдкор"да оз эмас, кўп эмас 10 йил тўп тепганман. Академия очилганидан 2018 йилгача шу клубни нонини едим. Қийинчиликлари, ютуқларида бирга бўлганмиз",- дейди Акром Комилов.
- Жорий мавсумда АГМК сўнгги паллагача иккинчи ўрин ва кубок учун курашда қатнашди. Лекин якунда учинчи ўрин билан кифояланди. Шундай экан жамоа учун мавсум қандай ўтди?
- Жамоа ўзи иштирок этган мусобақаларда яхши ҳаракат қилди. Иккинчи ўрин учун биз кўпроқ муносиб эдик. Бироқ охирида омадимиз келмади.
- Клубингиз билан шартномангиз якунланди. Қишки трансферлар вақтида сизни бошқа жамоада кўрамизми ёки легионерга айланиш фурсати келдими?
- Ҳозирда бир нечта таклифлар бор. Чунки АГМК билан шартномам ниҳоясига етди. Хориждан таклиф кутяпман. Агентлар бу борада бироз кутишимни айтишди. Шу боис ҳозир кейинги мавсумда қаерда ўйнашимни билмайман.
Comments