Latest news

10:16"Машъал" янги мавсумга тайёргарликни Тошкентда давом эттиради  0 09:43Sofascore. Отабек Шукуров "Ал Насср" билан учрашувда неча баҳо олди?  2 09:10"Металлург" собиқ мураббийи Мальдив ороллари жамоасида иш бошлади  2 08:35"Шўртан" дарвозабони легионерга айланди  1 08:05Ўзбекистонлик ҳимоячи Тожикистон совриндори сафига бориб қўшилди  0 07:35Суперлига. Жамоаларда амалга ошаётган трансферлар барчаси битта саҳифада   77 03:03Франция. ПСЖ "Монако"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  5 02:53Англия Кубоги. "Манчестер Юнайтед"дан камбэк! Магуайр 90+3-дақиқада гол уриб, жамоасига ғалаба келтирди  11 02:43А Серия. Сўнгги дақиқадаги пенальти "Ювентус"га ғалаба олиб берди  4 02:25Бундеслига. "Бавария" йирик ғалабага эришди, Кейндан дубль  0 00:43Мартинелли қанча вақтни майдондан ташқарида ўтказади?  0 00:23Саудия Арабистони. Иккитадан пенальти ва қизил карточка кўрсатилган ўйинда "Ал Аҳли" ғалабага эришди  0 23:13Роналду кетма-кет 5 ўйинда гол урди  97 22:49А Сериянинг январь ойидаги энг яхши мураббийи маълум қилинди  0 22:19Саудия Арабистони. Дуран дебютида дубль қайд этди, Роналдудан 924-гол, Шукуров 80 дақиқа ўйнади  56

Иккинчи лига. “Панжоб” пешқадамни мағлуб этди News

Иккинчи лига. “Панжоб” пешқадамни мағлуб этди

Самарқанд вилоят иккинчи лига чемпионатида кечаётган кураш ҳам қизғин тус олмоқда.
Айниқса, юқори ўринлар учун курашаётган жамоаларнинг иштироки самарқандлик ишқибозларда катта қизиқиш уйғотмоқда десак янглишмаган бўламиз.

Биринчи давранинг сўнгги турида “Панжоб” жамоаси ўз майдонида гуруҳ пешқадами Каттақўрғон шаҳрининг “Дўстлик-К” жамоасини қабул қилди. Учрашув жуда қизиқарли, асабий ҳамда курашларга бой тарзда кечди.

Каттақўрғонлик футболчилар  ўз дарвозаларидан биринчи гол ўтказиб юборгунларига қадар мезбонларга жиддий қаршилик кўрсатди. Шунга қарамасдан майдон эгалари мазкур баҳсга ҳар томонлама жиддий тарзда тайёргарлик кўрганлиги сезилиб турди. Бу эса натижада ҳам ўз аксини топди.

Беллашувнинг 37-дақиқасида мезбонлар ҳужумчиси Орзу Ахмедов тўпни ажойиб тарзда тўхтатиб кучли зарбаси билан мезбонларни ҳисобида олдинга олиб чиқди – 1:0. Танаффусдан сўнг рақибни майдон марказидан деярли ўтказмаган “Панжоб” жамоаси қарши ҳужумларнинг бирида яна жазолади. 56-дақиқада меҳмонлар ҳимоячиларидан қочиб кетган Мурод Жўрақулов тўпни дарвозага йўллаб ҳисобни 2:0 кўринишга келтирди. Голдан сўнг  катта куч билан олдинга ташланган каттақўрғонликлар учрашувнинг сўнгги дақиқаларида пенальти ишлаб олди.  86-дақиқада ўз жарима майдони ичида рақиб меҳмонлар футболчисига нисбатан қўполлик ишлатди ва ҳакам 11 метрлик нуқтани кўрсатди. Пенальтини Абдумалик Набиев беҳато амалга ошириб ҳисобни қисқартирди – 2:1.

Қолган дақиқаларда мезбонлар вазиятни тенглаштириш учун қўлларидан келганича ҳаракат қилдилар.  Бу борада “Панжоб” яхши ҳимоялана олди.  Шу тариқа  “Панжоб” муҳим беллашувда биринчи ўринда бораётган каттақўрғонликларни мағлубиятга учрата олди.


Иккинчи лига, 7-тур
23 июн, сешанба
“Панжоб” (Самарқанд шаҳри) – “Дўстлик-К” (Каттақўрғон шаҳри) – 2:1.
Ҳакамлар:
Ш. Камаров (Самарқанд) – 8,0, С. Ҳакимов (Ургут) – 8,1,  Х. Рустамов (Ургут) -7,3.
Назоратчи: Ш. Сайфуллаев (Самарқанд).
Голлар: Орзу Ахмедов (37), Мурод Жўрақулов (56) – Абдумалик Набиев (пен-85).
Огоҳлантириш: Жавлон Султонов (23), Абдумалик Набиев (52) – Исрофил Маматқулов (52).

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика