Latest news

22:26Суперлига. "Андижон" - "Сурхон" 2:1. Мезбонлардан супер голлар!  1 22:15Месси ва "Интер Майами" музокараларни давом эттирмоқда  0 21:59Суперлига. "Насаф" тур марказий баҳсида ОКМКни ютиб, жадвалдаги етакчиликни тортиб олди  58 21:23Аморим жамоага тезкор футболчиларни олиб келмоқчи  0 20:54Суперлига. "Андижон" "Бобур Арена"да "Сурхон"ни енгиб ғалабасиз сериясига барҳам берди  47 20:19"Реал" Модричга ўринбосар топди  1 19:55Диалло МЮ мухлисларига ваъда берди  2 19:33Анчелотти: "Футбол ҳаёти шундай – вақти келиб ҳар қандай авлод кетади"  1 19:11"Насаф" мухлисларга 3 та соврин билан суратга тушиш имконини яратди  1 18:35Ўзбекистон Кубоги. 1/8 финал босқичига қуръа ташланди: "Қўқон-1912" ўз уйида "Бунёдкор"ни қабул қилади, "Навбаҳор" меҳмонда "Хоразм" билан ўйнайди  13 18:21"Реал" президенти: "Карло Анчелотти энди буюк Мадрид оиласининг абадий аъзосига айланди"  5 17:52Суперлига. 11-тур дисквалификациялари: "Насаф", "Нефтчи" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  4 17:33УЕФА Европа Лигаси финалидан сўнг "Тоттенхэм"га медаллар етмай қолгани учун узр сўради  11 17:04Томас Тухель Андорра ва Сенегалга қарши ўйинлар учун Англия терма жамоасига чақирилган 26 нафар футболчи номини айтди. Улар орасида Тоуни ҳам бор  5 16:37Роналду Модричга мурожаат қилди: "Реал"да кўп лаҳзаларни сен билан баҳам кўриш мен учун шараф бўлган"  11

Иккинчи лига. “Бунёдкор”нинг иккала жамоаси кейинги босқичда News

Иккинчи лига. “Бунёдкор”нинг иккала жамоаси кейинги босқичда

Куни кеча иккинчи лига жамоаларининг Тошкент шаҳар худуди биринчилиги 1-босқич учрашувлари якунланди.

Мусобақа регламентига кўра, 32та жамоа тўртта гуруҳда кураш олиб боришди. Гуруҳ босқичи якунига кўра, 1-2 ўринни эгаллаган жамоалар иккинчи босқич йўлланмасини қўлга киритишди.

“Бунёдкор” ФКнинг 1998/1999 йилларда таваллуд топган футболчилардан иборат ҳар иккала жамоаси 2-босқичга биринчи ўрин билан йўлланма олишди.

Дилмурод Абдуллаев бошчилигидаги “Бунёдкор-А” жамоаси “В” гуруҳида иштирок этиб, 37 очко жамғарган ҳолда биринчи ўринни эгаллади.

“Бунёдкор-Б” жамоасига Дмитрий Ким устозлик қилмоқда. У ўз шогирдлари билан барча учрашувларни ғалаба билан якунлаб, 48 очко жамғарган ҳолда ўз гуруҳида энг яхши кўрсаткич қайд этди.

Шу тариқа, 2-босқичга йўлланма олганлар:
“Намуна” ва “Трамвайчи” (“A” гуруҳи);
“Бунёдкор А” ва “Кўзтекс” (“В” гуруҳи);
“Бунёдкор Б” ва “Локомотив БФК” (“C” гуруҳи);
“Сергели” ва “Ўрикзор” (“D” гуруҳи).

Жамоалар кейинги босқичга “олтин” очколар билан йўлланма олишди. Яъни, гуруҳдаги асосий рақобатчилари бўлган ва кейинги босқичга йўлланма олган жамоалар билан ўтган ўзаро ўйинларда жамғарилган очколар 2-босқичда ҳисобга олинади. Унга кўра, иккала жамоаси ушбу босқични олти очко билан бошлайдилар.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика