Latest news

17:46"Бавария" Ян Кристиан Дризен билан шартномани узайтирди  0 17:22Португалия футбол федерацияси Роналдуга махсус соврин топширди  1 16:54"Рома" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқмоқда   4 16:27"Сантос" Бразилия юқори дивизионига қайтди  1 16:00Аморимнинг "Ман Юнайтед"даги биринчи трансфери "Ювентус" футболчиси бўлиши мумкин  6 15:31"Реал" "Ал Насср" ҳимоячиси вариантига қайтган  3 15:06"Арсенал" "Комо" ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  2 14:36"Барселона" Ламин Ямаль сабабли Трент трансферидан воз кечган  3 14:20"Навбаҳор" - "Пахтакор" ўйинида Асқаровнинг четлатилиши тўғри қарор эдими? Суперлиганинг 24-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  4 14:00Абдувоҳид Неъматов "Насаф"дан кетиши керакми?  17 13:06"Goal" ХХI асрнинг энг яхши дарвозабонлари рейтингини тузди  24 12:38"Манчестер Юнайтед" "Челси" футболчисига қизиқиш билдирмоқда   1 12:15Трент, Фоден, Палмер, Райс ва Сака Англия термасининг ўйинларини ўтказиб юборади  3 11:47Бу йил Суперлигада энг катта смета "Насаф"ники эдими?  7 11:33Аргентина термаси собиқ мураббийи "Ренн"да иш бошлади  3

Икки турда максимал натижа: Эрон устидан тарихий ғалабага эришамиз(ми)? News

Икки турда максимал натижа: Эрон устидан тарихий ғалабага эришамиз(ми)?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси эртага Эронга қарши баҳс олиб боради. Терма жамоамиз дастлабки икки учрашувда юз фоизлик натижа қайд этганидан хабарингиз бор, аммо бу сафарги рақиб Эрон.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси эртага "Бунёдкор" стадионида Эронга қарши ўйин ўтказади. ЖЧ-2026 учинчи саралаш босқичидан ўрин олган бу учрашув терма жамоамиз учун учинчи баҳс бўлади. Дастлабки икки учрашувда терма жамоамиз КХДР ва Қирғиз Республикасини бир гол фарқи эвазига мағлуб этганди. Эронга қарши ўйин олдидан сўнгги учрашувга бироз тўхталсак. Қирғиз Республикаси пойтахти Бишкек шаҳрида Қирғиз Республикасига қарши ЖЧ-2026 учинчи саралаш босқич 2-тур учрашувини ўтказганди. Голларга бой кечган учрашувда терма жамоамиз 3:2 ҳисобидаги иродали ғалабага эришди. Ўйин давомида икки маротаба ҳисобда ортда бораётган терма жамоамиз якунда чиройли ғалабага эришди. Ғалаба голига эса Остон Урунов муаллифлик қилди. Шундай қилиб, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2026 саралаши учинчи босқичининг "А" гуруҳида дастлабки икки тур учрашувларидан сўнг юз фоизлик натижа қайд этган ҳолда гуруҳ етакчиси бўлиб турибди.


Долен Омурзаков номидаги стадионда ўтказилган учрашувга бироз тўхталсак. Қирғиз Республикаси биринчи турни сафарда Эронда ўтказган ва кичик ҳисобда мағлуб бўлган эди. Кичик ҳисобдаги мағлубиятга қарамай, Қирғиз Республикаси вакиллари яхши ўйин намойиш этган ва рақиб дарвозаси олдидан кўплаб хавфли вазиятлар яратганди. Дастлабки учрашувдаги мағлубиятдан сўнг иккинчи баҳсда ҳам очко йўқотиш ёки мағлуб бўлиш, имкониятларни кескин пасайтириб юбориши аниқ эди. Шу сабабли Қирғиз Республикаси терма жамоаси иккинчи тур баҳсида имкон қадар мағлуб бўлмаслиги керак эди. Устига-устак янги реконструкция қилинган стадионнинг очилиши ва мамлакат президенти ташрифи. Шахсан ўзим, Қирғиз Республикаси терма жамоаси бунчалик агрессив ва очиқ футбол намойиш этишини кутгамандим. Икки терма жамоа ўртасидаги фарқ анча сезиларли бўлгани учун, мезбонлар кўпроқ ҳимояда эътибор қаратиши ва қарши ҳужумда Жоэль Кожо маҳоратига таянишлари ҳақиқатга яқинроқдек туюлганди.


Келинг, Қирғиз Республикаси терма жамоасини бироз таҳлил қилайлик. ФИФА рейтингида қўшниларимиз 102-ўринда, Ўзбекистон терма жамоаси эса ушбу рейтингда 61-ўринда, яъни қирғизлар рейтингда биздан 41 поғона пастроқ. Қирғиз Республикаси терма жамоасининг умумий трансфер қиймати эса 6 миллион 400 минг евро. Таркибдаги энг қиммафутболчисиис эса, Беларуснинг "Немань" клуби аъзоси Гулжигит Алиқулов ва унинг трансфер қиймати 700 минг евро дея баҳоланган. Ўзбекистон терма жамоасининг умумий трансфер қиймати 35 миллион евродан сал кўпроқ. Таркибимиздаги энг қиммат футболчи Аббосбек Файзуллаевнинг нархи эса 6 миллион евро, бу эса Қирғиз Республикаси терма жамоасининг тўлиқ таркиб қиймати билан деярли тенг. Статистика ва рақамлар бўйича терма жамоамиз яққол устун.

Статистикага назар ташлайдиган бўлсак, Қирғиз Республикаси дарвозамиз томон бор-йўғи учта аниқ зарба берган ва иккита гол урган. Рустам Ашурматов ҳам ўйиндан кейин бу ҳақда айтиб ўтганди.

"Бугун рақиблар бор-йўғи иккита вазиятга эга бўлишди, аммо шу вазиятлардан гол ура олишди", - дея айтиб ўтганди Рустам Ашурматов.


Ўйиндаги эпизодлар

Учрашувнинг 8-дақиқасида Отабек Шукуров рақиб дарвозасига яхши зарба йўллади, аммо рақиб дарвозабони зарбани бартараф эта олди. 14-дақиқада эса, рақиблар ҳисобни очишди. Қанот ҳимоячиси Александр Мишенко ўз қаноти бўйлаб узун пас амалга оширди, Қайрат Жилгарбек-Улуу эса тўпга эга чиқди ва тўпни дарвоза майдончасига йўналтирди. Алимардон Шукуров эса тўпни тўхтатмади ва дар хол Жоэль Кожога пас берди. "Динамо" футболчиси эса зарба беришда адашмади ва ҳисоб 1:0. Мишенко пас берган вазиятда ҳимоячиларимиз кичик хатога йўл қўйишди ва якунда айнан шу хато сабабли гол ўтказиб юбордик.

https://youtu.be/2usP7WuTvJU?si=pDgwK3rK7oYMIZy2&t=78

Рустам Ашурматов ва Умар Эшмуродовлар бир позицияга келиб қолишди, натижада эса Кожо учун очиқ зона пайдо бўлди. Ҳусниддин Алиқулов эса икки нафар рақиб футболчисига қарши қолиб кетди ва рақиб футболчиларига ҳеч қандай қаршилик кўрсата олмади.


Жалолиддин Машарипов биринчи бўлимда ўз позициясини икки маротаба ўзгартирди. Машарипов аввалига Остон Урунов қанотида бир муддат ҳаракат қилди. Қисқа вақт давомида Остон Урунов, Жалолиддин Машарипов ва Ҳожиакбар Алижонов бир қанотда ўйнашди. Кейин эса, Машарипов майдон марказига ўтиб олди ва асосан тўпни Шомуродов ва Уруновга етказиб бериш билан шуғулланди. Оддий қилиб айтганда, Машарипов ярим ҳимоя ва ҳужум ўртасидаги "боғламчи" футболчига айналиб қолди. Ўнг қанот эса тўлиғи билан Шерзод Насруллаевга ўтди ва айнан ўнг қанотдан биз иккинчи голни урдик. Футболчилар ўз позициясини алмаштиргани бўйича саволга Жалолиддин Машарипов шундай жавоб берди:

"10-15 дақиқа вақт ичида олдинда камчилик бўлиб қолган эдик. Майдон маркази эса бироз бўшаб қолганди, Насруллаев эса қанотни тўлиқ эгаллай олишини билардим. Шу сабабли майдон марказига ўтиб, Элдор билан Остонга вазиятлар яратиб беришга ҳаракат қилдим. Шундан сўнг вазиятларимиз сони кўпайди. Энди ёш футболчи эмасмиз, айрим бир вазиятларда масъулиятни ўз бўйнимизга олиб, вазиятни ўзгартиришимиз керак", - деганди Машарипов.


Ўтказиб юборилган иккинчи голда ҳам хатолик кузатилди. Валерий Кичин жарима зарбасидан тўпни дарвоза томон узатди, тўпга эса биринчи бўлиб Ҳусниддин Алиқулов эга чиқди ва тўпни дарвозамиздан узоқлаштириш учун боши билан зарба берди. Ҳимоядаги тартибсизликдан Одилжон Абдураҳмонов фойдаланиб кетди. Ҳимоячиларимиз ухлаб қолишди.

https://youtube.com/watch?v=2usP7WuTvJU&t=117&si=3rOSMYUaUDjjaDzj

Уч нафар футболчимиз ҳам тўпга биринчи бўлиб эгали қилолмади. "Подбор"да хатога йўл қўйилди ва гол.

Терма жамоамиз намойиш этаётган ўйинда камчиликлар кузатилиши табиий ҳол, аммо ушбу хатолар устида ишламасак, очколар йўқотишимиз аниқ. Жоэль Кожо йўл қўйилган хатолардан фойдаланиб кетган бўлса, Меҳди Тареми ёки Кайо бундай вазиятларни кўрдим демайди. Ҳозир натижа бор, аммо ўйин сифати яхши эмас. Буни қандай тўғрилаш эса бош мураббийнинг иши. Эртага Эронга қарши учрашув. Эрон ҳали ўз дарвозасидан бирорта тўп олиб чиқмади. Ўзбекистон терма жамоаси Эрон дарвозасига гол ура оладими?


Менинг фикримча, терма жамоамизнинг Қирғиз Республикасига қарши учрашувдаги ғалабаси футболчиларнинг индивидуал маҳорати эвазига қўлга киритилди. Шомуродовнинг реализацияси-ю, Уруновнинг дриблинги ва Алиқуловнинг бош билан яхши ўйнашига жамоавий ўйин ва тактиканинг ҳеч қандай алоқаси йўқ.


Эрон ҳақида

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши учрашувни бош мураббий Сречко Катанецсиз ўтказиши аниқ бўлди. Сречко Катанец соғлиғидаги муаммолар туфайли учинчи бор терма жамоа ўйинларини ўтказиб юбормоқда. Тўғри, бош мураббийимиз эртанги учрашувда тактика, таркиб ва ўйин режасини тузиб беради, аммо миллий терма жамоа "бошсиз чавандоз" бўлиб юравериши ҳам яхши эмас.

Эрон терма жамоаси ҳам икки учрашувда 6 очкони қўлга киритди. Форсларнинг етакчи футболчиси Алиризо Жаҳонбаҳш айни дамда эркин агент ва ўйин амалиётисиз қолиб кетган. Бу биз учун яхши, албатта. Шунингдек, Ғаленои жамоасида ҳимоя чизиғи барқарор эмас. Осиё Кубогидан сўнг тажрибали Ромин Ризоян терма жамоага чақирилмаяпти, Ҳосейин Конони ҳам жароҳат сабаб октябрь ойидаги учрашувларни ўтказиб юборади. 35 ёшлик Шожа Ҳолилзода эса Осиё Кубоги ярим финалидаги қизил карточкасидан сўнг кўпчилик томонидан танқид қилинмоқда. Ҳолилзодани тезлиги паст эканлиги учун кўп танқид қилишмоқда. Икки нафар ёш ҳимоячи Ҳазбави ва Юсуфиларга тажриба етишмаётгандек. Ризоян терма жамоани тарк этганидан сўнг унинг ўрнини "Сепахон" футболчиси Салеҳ Ҳардани эгаллади, аммо Ҳардани ҳали Ризоян даражасидаги ҳимоячи эмаслиги яққол сезилмоқда.

Форсларнинг ҳужумдаги асосий футболчилари Меҳди Тареми ва Сардор Азмунларни ортиқча эътироф этишнинг ҳожати йўқ. Ўзбекистон терма жамоаси учун яна бир бош оғриқ бўлиши мумкин бўлган футболчи - Меҳди Гайеди. Меҳди асосан иккинчи бўлимда захирага олинмоқда, яъни тўлиқ 90 дақиқа ўйин амалиётига эга бўлаётгани йўқ. БАА чемпионатида тўп тепадиган футболчиси жорий мавсум миллий чемпионатда 4та учрашувда иштирок этиб, 3та гол ва 1та ассистга муаллифлик қилди. Гайеди ўз жамоасининг 57% голида иштирок этган. Асосан чап қанот вингери позициясида ўйнайдиган футболчи эртанги баҳсда терма жамоамиз ҳимоячилари учун етарлича муаммо келтириб чиқиши аниқ.

БААга қарши кечган 2-тур баҳсида Эрон кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганига қарамай, форслар ўйин давомида бир нечта яққол хавфли вазиятларга эга бўлишди. Реализация панд бермаганида учрашув йирикроқ ҳисобда якунлашини мумкин эди.

https://youtu.be/gfsOaS6eFRQ?si=zaVFRMIfPsiwCyoS


P.S Яқиндагина Гайеди терма жамоадаги 10-рақамга лойиқ кўрилди. Бунга қадар, Али Даи, Али Карими, Али Парвин, Меҳди Маҳдавакия ва Сардор Азмун каби афсонавий футболчилар ушбу рақам остида ҳаракат қилишганди.

Rating: +1   

Comments

+3   
09 oct 17:06:17
Shahboz4
Эронга қарши бунақа ҳолатдаги таркибимиз хеч қачон бўлмаган яхши натижа кутиб қоламиз.
+2   
09 oct 17:08:50
Uzb Andijon pfc
O'zbekistonga omad va gʻalaba tilayman. Markaziy yarim himoyani kuchli ushlagan holda markazdan yorib kirib uzoqdan zarbalar beraverish kerak. Eron himoyachilari jismonan baquvvat va boydir qanotdan uzatilgan toʻplar foyda bermasligi mumkin. eronliklarni texnika evaziga jahlini chiqarib hato qilishga majburlash kerak.
+1   
09 oct 17:20:02
Шахрух Палванов Палванов
Иран гол утгазмагани билан мактанаптими биз эса иран уз уйида киргизларга 1 гол урди биз мехмонда 3 та урдик шуни хам ёзиб утмабсиз
   
10 oct 08:23:33
rustam
Главное не проиграть!
   
10 oct 06:28:31
Abubakr Komilov
Ўткир Юсуповни қўймаслик керак дарвозага.... Бекорга форслар катта кетмаяпти.... Эрон чемпионати да ўйнайдиган дарвозабондан хар нарса кутиш мумкин...
   
09 oct 18:41:22
RADIKALIST
Eronga qarshi shijoat bn, qo'rqmasdan o'ynash kerak. Yakkakurashlarga kirishish kerak. To'p bermaslikka, driblingga zo'r berish kerak. Shunda ular asabiylasha boshlaydi. Agar ularga 2 ta gol ursang keyin ular qizil olsayam ajablanmang. Chunki forslar bu kabi holatlarga o'rganman. Nima bo'sa ham yutish kerak, tamom
   
09 oct 18:29:41
Javoxir Aripov
Eron termasida avvalari himoya zor EDI hozir u qadar zormasga oxshadi maqolani oqib nasb yutishimiz kerak Sardor Azmunga ham zor formada Emas umuman hammasi bizni foydamizga yaxshi tomoni termamizda yoqotishlar yoq
   
09 oct 17:32:55
Азим Исмаилов
Ман учун Футболчиларимизни бахоси миллион миллионми еки бир тийинга кимматми Бу масалаларни хамма сини улар урган голллари билан майдонда исботлашлари шарт курук статистика билан эмас олга йигитлар Ким кандай кучга эгалигини исботлайдиган вакт келди
-1   
09 oct 17:26:53
black wolfe
qanaqa tarixiy?Eronni yutish tarix bo'larkanmi?Amerikaga borib o'rtoqlik bo'lsa xam Meksika termasi bilan 3-3 o'ynagan termamizni bolalarini unaqa gaplar bilani ruxiyatini tushirmeylar.Eron aslida unaqa kuchli terma emas faqat asabga o'ynab artistlik qilib osiyoda amallab so'zini o'tqazadi.Yevropa va Jaxonda doim chichib kelgan oddiy terma.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика