Latest news

14:53Эмилиано Мартинес "Челси" ёки "Атлетико"га ўтиши мумкин  0 14:28"Атлетик" собиқ президенти: "Уильямс биз учун ўйнашни истамаяпти"  3 13:45Луис Энрике: "Интер Майами"нинг даражаси умуман бошқача"  3 13:21Арсен Венгер: "Майдонлар талаб даражасида эмас"  3 12:50Маскерано: "Биз бу ўйинда аутсайдермиз"  6 12:14Бруну Лаже "Челси"дан учралган мағлубиятга изох берди  0 11:52Рейна ўз давридаги энг кучли дарвозабонларни санади  10 11:25Энцо Мареска: "Челси" сўнгги ойдаги энг зўр ўйинини ўтказди"  2 10:43МЮ “Реал“ футболчисига расмий таклиф билан чиқди  0 10:10“Челси“ “Боруссия Д“ футболчисини сотиб олишга яқин  2 09:38Нико Уильямс “Барселона“га талаб қўйди  9 09:05Суперлига. Бугун 14-тур давом эттирилади  4 08:34"Нефтчи" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  6 08:03Бугун аёллар терма жамоамиз Осиё кубоги саралашдаги юришини бошлайди  3 07:40Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" "Бенфика"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди  6

Икки қайиқнинг бошини тутган чўкиб кетади News

Икки қайиқнинг бошини тутган чўкиб кетади

Терма жамоамиз иштирокидаги ўртоқлик ўйинларини кузатдингиз. Натижа қониқарсиз, саволлар етарлича.

Мухлислар ва мутахассислар орасида Ислом Қобилов, Лутфулло Тўраев ва Санжар Қодирқулов мунтазам равишда майдонга туширилаётгани борасида эътирозлар кўпайиб кетди. Мамлакатимиз бош жамоаси учун ўйнаётган, майдонда курашаётган мазкур футболчиларга раҳмат айтамиз. Саволлар эса Абрамовнинг манзилига йўналган.

Одатда мураббийлар ўртоқлик ўйинларидан 2 хил мақсадда фойдаланишади:

1. Мавжуд резервнинг салоҳиятини кўриб олиш, синовдан ўтказиш;

2. Агар жамоанинг қолипи яратилган бўлса, ўйин услуби ва чизиқлар ўртасидаги боғламларни шакллантириш.

Миллий жамоанинг етакчи вакиллари (Одил Аҳмедов, Элдор Шомуродов, Отабек Шукуров, Икром Алибоев, Остон Ўрунов, Элдор Суюнов ва бошқалар) бу йиғинда иштирок этмаганини ҳисобга олсак, 2-вариант ўз-ўзидан чиқитга чиқади.

Демак, Вадим Абрамов терма жамоага номзод ўйинчиларни, уларнинг имконият даражасини (молиявий аҳволи эмас, майдондаги салоҳияти назарда тутилмоқда) текшириб олишга ҳаракат қилган. Шундай бўлса, савол туғилади: наҳот Абрамов мавсум давомида қўл остида ўйнаб келган Ислом Қобилов, Лутфулло Тўраев ва Санжар Қодирқуловнинг потенциалини ҳамон билмайди? Акс ҳолда, йиғинга бутунлай бошқа ўйинчиларни жалб қилган бўлар (масалан, Малайзия чемпионатида ажойиб мавсум ўтказган Санжар Шоаҳмедов), ёки Ҳусниддин Алиқуловга ҳам ўйнаш имкониятини берар эди...

Мухлислар орасида эътирозлар кўпайгани ҳақида айтгандик. Эмишки, Абрамов "Бунёдкор" футболчиларини терма жамоа сафида ўйнатиш орқали уларни хориж клублари учун реклама қилаётган бўлиши мумкин экан. Бу борада ҳақиқатни билмаймиз, лекин ҳақли савол туғилади: нега терма жамоа ролида манфаатларнинг эҳтимолий тўқнашуви юзага келишига ўрин қолдирилган? Балки, Абрамов миллий жамоа ёки клубдан бирини танлайдиган вақт келгандир. Нақл бор-ку: "Икки қайиқнинг бошини тутган охирида чўкади". Бу ҳақда ЎФА мутасаддилари бош қотиргани маъқул. Терма жамоани олдинда жуда ҳам муҳим учрашувлар кутиб турибди.

Сўзимиз охирида бир жиҳатга эътиборимизни қаратмоқчимиз. Санжар Қодирқулов ҳамда Исломжон Қобилов "SOCCER CAREER AGENCY" хизматидан фойдаланади (бу агентликнинг таъсисчилари ҳақида ҳеч қандай маълумот тополмадик). Ҳар 2 футболчининг "Бунёдкор" билан амалдаги шартномаси жорий йилнинг 31 декабрида якунига етади ва уларнинг легионерга айланиш эҳтимоли йўқ эмас. Бу билан ҳеч нарсага шама қилмоқчи эмасмиз, шунчаки, факт ўрнида қабул қиласиз. Омон бўлинг!

Фахриддин Рўзиев, ЎзЖОКУ талабаси

Author :
Rating: +62   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика