Latest news

22:25"Ливерпуль" ва "Ювентус" "Бавария" форварди учун курашмоқда  0 21:38"Барселона" Кейн учун 64,5 млн евро товон пули тўлашга тайёр. "Бавария" форварди Левандовскийнинг ўрнига идеал номзод сифатида кўрилмоқда  1 20:58U-21 биринчилиги. "Пахтакор" - чемпион!  2 20:36Эндрик учун янги даъвогар пайдо бўлди  2 19:55Криштиану Роналду қизини 8 ёши билан табриклади: "Даданг сени жуда яхши кўради ????"  1 19:34Карло Анчелотти: "Реал"да дуранг — бу инқирознинг бошланиши?"  2 18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  6 17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  3 17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  1 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  7 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  2 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  1 15:24"Футбол олами". "Нефтчи" чемпионликни Фарғонада нишонлаш имконига эга бўлди..."  6 15:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон - Панама 6:1  1 14:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради  25

"Икки кульминацион нуқтада Асимов АГМК клуби манфаатидан келиб чиқиб, қарор қабул қилгандек" — ПФЛ директори "Насаф" - АГМК ҳамда "Пахтакор" - "Олимпик" ўйинларидаги ҳакамлик ҳақида News

"Икки кульминацион нуқтада Асимов АГМК клуби манфаатидан келиб чиқиб, қарор қабул қилгандек" — ПФЛ директори "Насаф" - АГМК ҳамда "Пахтакор" - "Олимпик" ўйинларидаги ҳакамлик ҳақида

ЎзПФЛ директори Диёр Имомхўжаев 17 август куни ўтказилган Ўзбекистон чемпионатининг 16-туридан ўрин олган "Насаф" - АГМК ҳамда "Пахтакор" - "Олимпик" ўйинларидаги ҳакамлик ҳақида фикр билдирди.

Диёр Имомхўжаевнинг ёзишича, кечаги икки ўйин бўйича ҳамма ундан фикр сўраган. ЎзПФЛ директори бу борада ўз фикрларини баён қиларкан, жумладан, шундай ёзади:

"Насаф — АГМК ўйини бўйича саволларимиз ва эътирозларимиз бор. Ҳакамлар марказига буни билдирдик ва ўйинни экспертлар гуруҳи ўрганиб чиқишини сўрадик. Агар бош ҳакам ўзига ишонмаётган бўлса ва ВАР унга керакли кадрни топиб бера олмаган бўлса, ҳаммасини аниқ кўрганига ишонаётган қанот ҳакамининг фикрини эшитиши керак эмасмиди, деган саволни ўртага ташладик. Фикримча, икки кульминацион нуқтада Асимов АГМК клуби манфаатидан келиб чиқиб, қарор қабул қилгандек. Бироқ менинг фикрим ҳам сизники каби субъектив. Ишонаманки, объектив баҳони марказ беради.  

Пахтакор — Олимпик ўйини бўйича ҳакамларга ҳеч қандай эътирозимиз йўқ. Юқори темпли ва сифатли учрашув (футболчилар хатоларини айтмаса). Жиззахда майдон сифатсиз бўлса, Жарда у гилам. Фикримча, муваффақиятсизликка сабаб ҳакамлардан изланиши керак эмас. Биз клублар мураббийларидан мундиалга чиқишимиз учун нима қилишимиз керак, деб сўрамаяпмиз. Клублар ҳам мураббий билан шу йўсинда шартнома имзолайди, деб ўйламайман. Мураббий ўз клуби учун жавоб бериши керак. Тўп Олимпик футболчисининг қўлига теккан вазиятда бемалол айтишим керак — бу ерда пенальти йўқ. Яқин масофадан тўпни кимдир сизга зарб билан тепса, сиз ҳам ўзингизни максимал ҳолатда шундай ҳимоя қиласиз, ҳимоячи тўпни қўли билан қайтаришни эмас, тўпдан камроқ зарар кўришни ўйлади IMHO. Қолган икки кульминацион вазиятда эса камида Пахтакор фойдасига қарор чиқарилди, эътироз билдирса, Олимпик билдириши керак. Иккинчи клуб хатони бошқа ердан изласин.

P.S. Ҳамма бир нарсани тушуниши шарт. Учрашувда асосий нарса ВАР эмас, бош ҳакам. Бош ҳакам ўзига юз фоиз ишонса, ВАР чақирувига бормасликка ҳаққи бор. ВАР қизил дея шубҳа билдирса, аммо бош ҳакам бу фикрга қўшилмаса, қизил бермасликка ҳаққи бор. Ҳакамлар қарор қабул қилаётганда аниқ критериялардан келиб чиқиши учун максимал даражада ҳаракат қилинади. Аммо сиз-у биз каби ҳакамларнинг ҳам ўз фикр ва қарашлари бор. Буни тушуниш керак. ВАР бош ҳакамга ёрдамчи ва ҳар қандай ҳоалтда ҳам якуний қарорни бош ҳакам қабул қилади, ВАР эмас".

Эслатиб ўтамиз, 17 август куни ўтказилган мазкур икки учрашув ҳам дуранг натижа билан якунланган. Хусусан, "Пахтакор" ЖАРда "Олимпик" билан 1:1 ҳисобини қайд этган бўлса, АГМК Қаршида "Насаф" билан 0:0 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика