Latest news

13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  0 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  0 12:49"Барселона" "Челси"нинг Фермин Лопесга бўлган қизиқишига изоҳ берди  2 12:25U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Корея Республикаси ва Эрон билан бир гуруҳда  21 12:15Бир қанча футбол федерациялари исроилликларни четлаштиришни талаб қилмоқда  5 11:41Расман: Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни қайси термага қарши ўйнаши маълум  6 10:38Ханс-Дитер Флик ПСЖдан учралган мағлубиятга изоҳ берди  34 10:05Гвардиола "Монако"га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  2 09:37"Реал"чилар қайтишди. Бразилия терма жамоасининг октябрь ойидаги ўйинлари учун таркиби эълон қилинди  1 09:10Sofascore. Ашурматов "Истиқлол"да дебют баҳсидаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  18 08:21Sofascore. "Андижон" футболчилари кечаги учрашувдаги ҳаракатлари қандай баҳоланди?  3 07:53Винисиус Жуниор дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин  4 07:15ОЧЛ-2. "Андижон" – "Ал Аҳли" 0:0   1 02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  18

Икки аср дафтари. Таниқли мураббий Аҳмад Убайдуллаев 70 ёшга тўлди News

Икки аср дафтари. Таниқли мураббий Аҳмад Убайдуллаев 70 ёшга тўлди

Бугун ўзбек футболига кўплаб футболчиларни етказиб берган, тарих зарварақларида ўзига ҳос янги саҳифа очган мураббий Аҳмад Убайдуллаевнинг таваллуд куни.

Футболчилик фаолиятида "Пахтакор"нинг олтин авлоди билан бирга тўп тепган мураббий жароҳат сабаб бутсаларини эрта михга илишга мажбур бўлади. Кейинги даврда устозлик сир-асрорларини ўрганган Аҳмад Убайдуллаев 1980 йиллар охирлари 1990 йиллар бошида "Умид" жамоасида ишга киришади. Биродар Абдураимов билан бирга бу жамоада кўплаб футболчиларни жамлашган, дейлик Мурод Алиев, Руслан Аҳмедхонов, Алишер Базаров кабилар эди. Кейинчалик "Пахтакор" жамоасида мураббий, бош мураббий сифатида фаолият олиб борди. Аҳмад Убайдуллаевнинг мураббий сифатидаги катта ютуғи шубҳасиз 2008 йилги U-20 Осиё кубогига тўғри келади. Бунга қадар "Чиғатой" футбол мактабида бир қанча ёшларни тарбиялаган мутахассис ёшлар терма жамоасида ҳам кўзга кўринарли натижага эришди, унинг шогирдлари Саудия Арабистони мезбонлик қилган қитъа мусобақасида финалгача етиб келган ҳолда 2009 йилги кичик мундиал йўлланмасини қўлга киритганди. 

"Таркибнинг ўзаги Чиғатой футбол мактабининг тарбияланувчиларидан иборат эди. Аҳмад ака барчамизни болалигимиздан биларди. Сабаби унинг қўл остида кичикиналигимиздан бошлаб шуғулланганмиз. Адашмасам саккиз ёки тўққиз йил давомида Чиғатойдаги базада тайёргарлик кўрдик. Вилоятдан қўшилган айрим йигитлар билан ажойиб жамоа шаклланганди",- дея эслайди унинг шогирдларидан бири Суннатилла Мамадалиев.

"Аҳмад ака Тошкентга олиб келганларида 12 ёшда эдим. Бошида жуда қийналганман. Катта акам Ибратдан ҳар куни уйга кетказиб юборишини сўрардим. Тўғриси Тошкент шевасида гапиришни билмасдим. Кўп боллар устимдан куларди. Кейинчалик бунга кўникдим. Ўша пайтда болаликдан бирга катта бўлган боллардан Иван Нагаев, Суннатилла Мамадалиев билан ҳамон қадрдон дўстмиз. Аҳмад акага катта раҳмат айтаман. У инсон бизни нафақат футболчи сифатида, балки, ҳаётда ҳар қандай вазиятда эркак бўлиб гапига жавоб берадиган, лавзида тура оладиган инсон бўлишимизни ўргатганлар. Умрлари узоқ бўлсин",- дейди мураббийнинг қўл остида тарбияланган Санъат Шихов.

Дарҳақиқат, Аҳмад Убайдуллаев тарбиялаган кўп футболчилар кейинчалик катта футболда ўрнини йўқотиб қўймади. Бу энг асосий омил ҳисобланади. Қайсидир маънода икки аср дафтарига қиёслаш мумкин. Бу йўлда мураббийга омадлар тилаб қоламиз. 

ЎФА мажлислар залида уларнинг қадрдон дўстлари, шогирдлари, футболимиз фахрийлари 70 йиллик юбилей муносабати билан жамланишди. ОКМК, "Бунёдкор", "Пахтакор" клублари раҳбарлари ўз эсдалик совғаларини топширди. 

"Аҳмад акани ёшлигимиздан яхши биламиз. Ўзбек футболининг метин ҳимоячиси сифатида билар эдик. Улар биз учун ҳар доим ўрнак бўлиб келишган. Мураббийлик фаолиятларида ҳам кўп нарса ўрганганмиз. Бу ерда йиғилган барча фахрийларнинг ўз ўрни бор, худди шундай Аҳмад аканинг ҳам. Ёшлар билан ишлаш методикаларини тадбиқ этганлар. Жаҳон чемпионатларига олиб чиқиш, жамоани қандай шакллантириш йўлларини ўрганганмиз. Шу орқали биз ҳам амалиётда қўллаганмиз. Уларни муборак ёшлари билан табриклаймиз",- дейди Равшан Ҳайдаров. 

"Аҳмаджон ҳақида гапирсак гап кўп. У ўзбек футболига катта ҳисса қўшган инсон. Жаҳон чемионатларида ўз шогирдлари билан иштирок этган. Аҳмаджон ҳали ўз тажрибаларини ёшларга ўргатишда давом этади",- дейди Аҳрол Иноятов.  

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика