Икарди: "Матбуотда 4та ўйиндан бери гол урмаётганимни ёзишди, аммо А Серияда 120та голга муаллифлик қилганман"
26 sep 2018 13:21
News
Икарди: "Матбуотда 4та ўйиндан бери гол урмаётганимни ёзишди, аммо А Серияда 120та голга муаллифлик қилганман"
"Интер" ҳужумчиси Мауро Икарди "Фиорентина"га қарши бўлиб ўтган А Сериянинг 6-тур учрашуви ҳақида фикр билдирди.
Милан клуби 2:1 ҳисобида ғалабага эришди, форвард эса 11 метрдан гол уришга муваффақ бўлди.
"Ўйинимизни кучайтириш устида ишлаяпмиз. "Фиорентина"га жуда кўп ҳудуд бердик ва рақиб қарши ҳужумларда омадини синади. Бизда гол урадиган футболчилар бор, бироқ гап ҳимоя ҳақида кетганда бироз ўсишимиз керак.
Матбуотда А Сериянинг 4та учрашувида гол урмаганимни ёзишди, бироқ Италия чемпионатида 120та голга муаллифлик қилганман. "Интер" билан шартнома ҳақида миш-мишлар? Бу нарса ҳар йили содир бўлади. Хотиржамман ва ўз ишимни бажаришда давом этаман" - дейди Икарди.
Link :
Source : Sky Sport Italia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments