Latest news

03:20Томас Тухель: "Футбол қоидалирининг очиқчасига бузилиши"  6 03:12Томас Мюллер ҳакамнинг қарори ҳақида: "Бунақаси Мадридда тез-тез бўлиб туради. Роналдунинг офсайддан урган икки голи бунга мисол"  7 02:57Матиас Де Лигт: "Шармандалик! Қанот ҳаками менга "кечир, хато қилдим", - деди"  20 02:39Марчиняк "Бавария"нинг 103-дақиқадаги голини офсайд сабаб бекор қилди. Ўйиндан ташқари ҳолат ростдан ҳам бормиди?  43 02:12ЕЧЛ финалида "Реал" ва "Боруссия Дортмунд" тўқнаш келади!  39 02:00ЕЧЛ. Камбэклар қироли "Реал" "Бавария"ни таслим қилиб, финалга йўл олди. Хоселу – қаҳрамон!  386 01:07Жанни Инфантино: "Ўзбекистондаги Жаҳон чемпионатида юқори сифатли ўйинлар бўлишини кутяпман"  0 00:26ЕКЛ. "Фиорентина" икки ўйин натижасига кўра "Брюгге"дан устун келди ва илк финалчига айланди!  2 23:58Мбаппега Саудия Арабистонига кетишни маслаҳат беришди  4 23:36"Манчестер Юнайтед" дунёнинг энг қиммат клуби деб топилди!  8 23:00ЕЧЛ финали сари йўл. "Реал Мадрид" – "Бавария". Асосий таркиблар аниқ!  44 22:21Кроос: "Бавария"га қарши ўйинни финалдан умуман фарқи йўқ. Математика билан шуғулланиш керак эмас"  3 21:54Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувига тайинлов олди  4 21:31Рўзиқул Бердиев икки марта жаримага тортилди – ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  17 21:08ПСЖ – "Боруссия Д" учрашуви бош ҳаками ўйин якунлангандан сўнг йиғлаб юборди  9

Игорь Шквирин: "Учинчи ўйиндирки, гол уролмаётганимиз хавотирли" News

Игорь Шквирин: "Учинчи ўйиндирки, гол уролмаётганимиз хавотирли"

Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган "Турон" - "Навбаҳор" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Игорь Шквирин фикрларини билдирди.





"Биринчидан, "Навбаҳор"ни ғалаба билан табриклайман. Иккинчидан, бугун йигитларимиз муносиб ўйин кўрсатишди. Кураша олишлари мумкинлигини, футбол ўйнай олишларини кўрсатишди. Уларга эътирозим йўқ. Мухлисларимизга ҳам раҳмат айтаман, улар бугун жамоамизни яхши қўллаб-қувватлашди, атмосфера футболни соғинганликлари сезилди. Сўнгги дақиқаларгача мухлислик қилиб, қайғуришгани учун раҳмат. Мағлубиятга лойиқ эмасдик. Бугунги ўйинимиз билан ютқазишга муносиб эмасдик, очко олишимиз шарт эди.

Баҳсли вазиятлар ҳақида гапирмайман, регламентда қандайдир эътироз билдиришимиз тақиқланган. Пенальти борасида айнан ҳозир ҳеч нарса деёлмайман, бир оздан сўнг кўриб чиқамиз, кейин шунга қараб, шикоят ёзишимиз мумкин. Чиндан ҳам ўйинимизни кучайтиряпмиз, лекин омадимиз келмаяпти. Тўғри, омад ҳам кучлиларга кулиб боқади, дейишади. Омад келмаётгани нимага боғлиқлигини билмайман, бу борада нимадир деёлмайман. Учинчи ўйиндирки, гол уролмаётганимиз хавотирли. Вазиятлар бор, лекин таркибимизда ягона вазиятдан фойдаланадиган, дейлик, Роналду сингари футболчилар йўқ. Шундай экан, ишлашда давом этамиз. VAR йўқлиги ҳақида бирор нима деёлмайман. Бизга VAR керак эмас, демаганмиз. Инсонийлик фактори деган нарсалар бор, эҳтимол, шу нарса бугун ўз сўзини айтгандир. Умуман, аввал бу тизим ишлатилган ўйинларни ёдга оладиган бўлсак, VAR борасида ҳам эътирозлар етарлича бўляпти.

Кимнинг асосий таркибга киришини мен ҳал қиламан. Ўзига яраша сабаби борки, Акмал Ортиқовнинг ўрнига бошқа дарвозабон майдонга тушди. Биз шуни маъқул кўрдик.

Ҳозир ҳужум чизиғимизда ким ўйнаётганига қарайлик. Тошпўлатов "Сўғдиёна"да тез-тез гол уриб турарди. Уни майдонга туширдик, ўйини қовушмади. Унинг ўрнига Ким Боёнгни туширдик, у ҳам гол уролмади. Чунки ҳужумчи эмас, биринчи даврада тўлиқ ярим ҳимояда ўйнаган. 

Номинал ҳужумчи етишмаяпти. Ҳумоюн Муртозаев кўпроқ орқароқдан ҳужумга қўшиладиганлар тоифасидан. Мисол қилсак, "Навбаҳор"даги Ўринбоев – соф ҳужумчи. Жасур Ҳакимов бор эди, лекин унинг ҳаракатлари менга маъқул келмади ва жамоадан кетишига қўйиб бердим. 

Мавсумлар оралиғида соф ҳужумчи сифатида ўйнайдиган легионерларни олиб келиш имконияти бор эди, селекция ҳам олиб бордик. Бироқ молиявий сабабларга кўра улар билан келиша олмадик", – дейди Игорь Шквирин.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика