Latest news

16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  1 16:05"Андижон" Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини жалб қилмоқчи  6 15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  1 15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  0 15:14"Навбаҳор" Раҳмоналиевга даъвогарлик қилмоқда  3 14:52ПФЛ "Йил кашфиёти"ни эълон қилди  6 14:28"Арсенал" "Челси"га қарши ўйиндан кейин жаримага тортилиши мумкин. Нима учун?  0 14:02Комилов "Нефтчи"ни эмас, "Навбаҳор"ни танлади  11 13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  9 13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  1 12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  9 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  15 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  49 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  5

Игорь Шквирин: "Кураш сўнгги турга қадар давом этади" News

Игорь Шквирин: "Кураш сўнгги турга қадар давом этади"

Суперлиганинг 18-тури доирасида АГМКга қарши ўйиндан кейин "Турон" бош мураббийи Игорь Шквирин ўз фикрларини билдириб ўтди.

"АГМК адолатли ғалабага эришди. Футболчиларнинг маҳорати ва жамоавийлиги кўринди. Шундай бўлишини билардик ва футболчиларни огоҳлантириб ҳам қўйгандик. Яна бир бор олмалиқликларни табриклайман", – Игорь Шквирин.

- Фозил Мусаевнинг ҳимояда ўйнагани ўзини оқладими? Унинг ўйинига қандай баҳо берасиз?

- Фозил яхши ўйин намойиш қилди. Бу қарорга келиш аслида осон бўлгани йўқ. Ҳимоямиз марказида муаммолар бор эди. Тоштемировнинг соғлиғида ҳам муаммолар пайдо бўлди. Шу сабабли уни марказий ҳимояга қўйдик. Биринчи пасларни қабул қила оладиган футболчилар доимо ҳимояда ўйнай олишган. Балки у ҳаводаги курашларда унчалик яхши эмасдир, аммо унинг паслари яхши. Эҳтимол, бу катта устунлик бермас, бироқ шу орқали ўзимизни яхши ҳис қилдик.

- Турнир жадвалининг қуйи қисмида бораётган жамоалар орасида кураш жиддий давом этяпти. Имкониятларни қандай баҳолайсиз?

- Бу сўнгги турга қадар давом этади. Бизнинг тақвимимиз ҳам осон эмас, рақибларга ҳам ғалаба керак. Ҳолатни яхшилашга ҳаракат қиламиз. Мағлуб бўлганимиз ёқимли эмас, лекин руҳимизни тушириб юбормаймиз.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика