Latest news

09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  1 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 08:39"Барселона" эркаклари қила олмаган ишни аёллар жамоаси амалга оширди  5 08:18МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди  9 07:54Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезия билан ўйинга тайёргарликни бошлади + Ҳусайн Норчаевдан интервью   2 07:30Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди  0 07:09Ўзбекистон кубоги. Бугун "Андижон" - "Насаф", "Динамо" - "Навбаҳор" ва яна 4 та ўйин бор  3 06:50Серия А. "Ювентус" - "Милан" 0:0   0 06:45АПЛ. "Астон Вилла" - "Челси" 2:2   0 06:40АПЛ. "Ньюкасл" - "Шеффилд" 5:1   0 06:35АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Бернли" 1:1   2 06:30АПЛ. "Вест Хэм" - "Ливерпуль" 2:2   1 06:25Бундеслига. "Байер" - "Штутгарт" 2:2   0 06:20Бундеслига. "Лейпциг" - "Боруссия Д" 4:1   0 06:15Бундеслига. "Бавария" - "Айнтрахт" 2:1   0

Игорь Шквирин: "Бугун сўнгги уч ойдаги энг ёмон ўйинимизни кўрсатдик" News

Игорь Шквирин: "Бугун сўнгги уч ойдаги энг ёмон ўйинимизни кўрсатдик"

"Олмалиқ" - "Металлург" (3:2) учрашувидан сўнг иккала жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Матбуот анжуманинг иккинчи қисмида майдон эгалари бош мураббийи Игорь Шквирин иштирок этди.

"Бугун шогирдларим кўрсатган ўйиндан ҳалигача чиқиб кетганим йўқ. Рақибимиз жуда яхши ўйин кўрсатди. Агар шундай ўйнашда давом этса "Металлург" юқори ўринлар учун кураш олиб бориши мумкин. Биз эса аксинча жуда ёмон ўйин намойиш этдик. Сўнгги уч ойдаги энг ёмон баҳсни ўтказдик. Балки шогирдларим янги стадиондаги илк ўйин бўлгани учун ҳаяжонланишгандир, буни билиш учун бир-икки кун вақт керак.

Кеча машғулотлар ўтказиш учун бу ерга келганимиздаёқ футболчиларда ҳаяжон бор эди. Янги майдон, янги шароитлар... Бунга мослашиш керакдир балки.

Санжар Шоаҳмедов очиқчасига айтаман, ўтган йилги ўйиннинг ярмини ҳам кўрсатмаяпти. Бунга нима сабаб бўлаётганини билмайман. Полвонов эса ўтган йил жамоа тўпурари бўлиб осмонларда учиб юрибди. Хуллас ишлаш керак. 

Легионерларга келсак, Александр Алемпиевич ўзини кўрсатгани йўқ. Станоевич ўтган йилги савияда ўйнади, у ҳам жуда зўр ўйнамади. Дарвозабон Шомуродов эса қониқарли ҳаракат қилди.

Диёр Туропов икки йил олдин жуда ёш эди, уни термага чақиришди, Жаҳон чемпионатига борди, олимпия термасига чақирилди. Шундан сўнг ўзидан кетиб қолди. Бунда журналистларнинг ҳам кичик ҳам айби бор. Ёш ҳали ҳеч нимани қойил қилмаган футболчилар ҳақда кўп ёзаверманглар.  

Тунислик Шакер Зуаги кеча юртимизга етиб келди. Ҳозирча жамоа билан машғулот ҳам ўтказмади. Уни тиббий кўрикдан ўтказишда муаммо бўлмаса балки кейинги ўйинда майдонга тушар.

"Олмалиқ"нинг бу йилги мақсади ўтган йилгидан паст бўлмаган ўринни банд этиш. Клуб бюджети қанча эканлиги ҳақидаги саволни тўғридан-тўғри раҳбариятга берсанглар яхши бўларди.

 Хайрулла Холиқов ёзиб олди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика