Latest news

15:32Куртуа мавсумнинг муҳим учрашувларида "Реал"га ёрдам бериши мумкин  0 15:05Тимур Кападзеда иккинчи финал. Бу Ўзбекистон терма жамоаларининг нечинчи финали?  6 14:46"Манчестер Юнайтед" тен Хагни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти  2 14:24"Ньюкасл" ҳимоячиси учун мавсум якунланди  1 14:00УЕФА сайтидаги муаммолар туфайли мухлислар Евро-2024га чипта сотиб ололмаяпти  1 13:28"Барселона"га Марко Верраттини сотиб олишни таклиф қилишди  2 13:00ЕЧЛ. Ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогарлар маълум  4 12:26"Эвертон" молиявий муаммолари туфайли Пикфордни сотишга мажбур  0 11:56"Реал"нинг яна бир футболчиси Мессининг жамоадошига айланиши мумкин  7 11:29Расман: "Ливерпуль" келаси мавсум ЕЧЛда ўйнайди  2 10:40ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?  6 10:19Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз"  6 09:45Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб"  0 09:15"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади   5 08:48Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими?  8

Игорь Шквирин: "Афсуски, бизда борган сари кам имконият қоляпти" News

Игорь Шквирин: "Афсуски, бизда борган сари кам имконият қоляпти"

Суперлиганинг 22-туридан ўрин олган "Турон" – "Сурхон" (1:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Игорь Шквирин ўз фикрларини билдирди.





"Ўйин бўйича изоҳим битта — гол уриш зарур.

Бизда кўп стандарт вазиятлар юзага келди ва у орқали гол урдик. Стандартлардан унумли фойдаланиш яхши узатма амалга оширилишига боғлиқ. Биз машғулотларда буни устида кўп ишладик. Ҳужумда нафақат бир-биримизни тушунмадик, балки имкониятлардан ҳам фойдалана олмадик. Фозил Мусаев 2 та имкониятдан 1 тасини голга айлантирди. Мана муаммо қаерда.

Таваккалга қўл уриб, ўзгаришлар қилиш? Сизга қарама-қарши савол: Отабек Зокиров ва Асилбек Қаюмовни кимни ўрнига тушириш керак? Балки ҳимоячини олиб ташласак бўларди. Шунчаки биз биринчи таймни бой бердик. Дастлабки 20 дақиқада ҳаракатландик, холос. Иккинчи таймда ҳам яхши кўринмадик. "Сурхон" жуда кучли жамоа эмасди. Ҳаводаги курашларнинг деярли барчасида ютқаздик.

Таваккалга борасизми-бормайсизми, яққол вазиятлардан фойдаланиб қолиб, гол уриш керак. Бу футболчиларнинг даражасига боғлиқ. Афсуски, бизда борган сари кам имконият қоляпти. "Насаф"га қарши баҳсни инобатга олмаганда, ўйинларда ҳар қандай рақибдан кўп имкониятга эга бўляпмиз", – деди Игорь Шквирин.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика