Latest news

15:00Чипта нархи Женнифер Лопес концертидан каррасига арзонроқ, шиддати эса юқорироқ бўлиши кутилаётган ўйинга превью  1 14:42Шацких бош мураббий сифатида Рўзиқул Бердиев жамоасини ҳеч қачон ютолмаган  0 14:15"Буларнинг барчаси миш-миш" - Игорь Сергеев МТЖга хорижлик мураббий келиши мумкинлиги ҳақида  2 13:49Суперлига. "Нефтчи" 10 йилдан буён Қўқонда ғалаба қозона олмаяпти   1 13:21Суперлига. "Динамо" Ғузорда аср ғалабасини қўлга киритди, кейинги турда катта имтиҳон  4 12:54"Барселона" "Камп Ноу"га қайтмоқда: клуб кузда янгиланган аренада ўйнаши мумкин  0 12:26Гринвуд "Ал Насср"га ўтишга розилик берди  0 11:59Суперлига. "Навбаҳор" ўз уйида учинчи марта дуранг ўйнади, "Сўғдиёна" меҳмонда учинчи бор муроса кўчасини танлади  0 11:37U-17 аёллар Осиё Кубоги саралаш босқичига қуръа ташланди: Ўзбекистон рақибларини билиб олди  0 11:14"Насаф" янги легионери Шала "Андижон" билан ўйинда қатнашиши мумкин  8 10:50"Челси" яна бир футболчисини сотиб юборди  0 10:19Дарвин Нуньеснинг "Ал Ҳилол"даги маоши маълум  1 09:48"Челси" Жексонга нарх белгилади  6 09:17Пролига ҳам қайтмоқда. 11-турнинг расмийлари маълум  0 08:46Opta АПЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини эълон қилди  8

Игорь Сергеев: “Умид қиламанки, стадион трибуналари мухлислар билан тўлади” News

Игорь Сергеев: “Умид қиламанки, стадион трибуналари мухлислар билан тўлади”

ЖЧ-2018 иккинчи саралаш босқичи доирасидаги КХДРга қарши ўйин олдидан Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Игорь Сергеев ЎФФ матбуот хизмати билан суҳбатда бўлиб, ўйинолди фикралари билан ўртоқлашди.

“Ўйинга тайёргарлик яхши савияда ва тўлақонли равишда олиб бориляпти. Терма жамоадаги футболчиларнинг ҳаммаси — профессионал. Олдимиздаги ўйин қанчалик муҳим эканлигини уларга қайта таъкидлаш шарт эмас. Улар буни ўзлари ҳам яхши тушуниб турибди. Барчанинг бутун диққат-эътибори шу ўйинга қаратилган. Жамоадаги муҳит? У жанговор. Ахир, осон кечмайдиган ўйинга тайёрланяпмиз”, — дейди 22 ёшли футболчи.

Ушбу мавсумда Олий Лигада ҳозирга қадар 21 гол уриб, тўпурарлар рўйхатининг пешқадамларидан бири бўлиб турган Игорь, КХДР билан аввалги ўйинда йўл қўйилган хатолар, 12 ноябрь куни “Пахтакор” стадионида, соат 18:00да бошланадиган учрашувда такрорланмаслигини таъкидлади.

“Шимолий Кореядаги ўйин омадсиз кечганди. Лекин мураббийлар штаби бу ўйинни ўрганиб чиқиб, хатоларимизни аниқлаб, бизга уларни тушунтириб бўлди. Умуман олганда, ўша ўйиндан кейин ўзи ҳаммаси кўриниб қолганди: қаерда хато қилдик, нимага эътиборни кўпроқ қаратиш керак ва аксинча, нимага кўп аҳамият бериш шарт эмас... Умид қиламанки, ўша хатоларни такрорламаймиз”.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида ҳозирга қадар 23 ўйинда майдонга тушиб, 9 бора рақиблар дарвозасини ишғол қилган ҳужумчининг айтишича, мухлисларнинг стадионни тўлдириб, жамоани қўллаб-қувватлаб туриши жуда муҳим.

“Ўз майдонимизда, мухлисларимиз қаршисида ўйнаш — катта плюсь. Об-ҳаво совуқ бўлишига қарамай, умид қиламанки мухлислар ўйинга ташриф буюради ва стадион трибуналари тўлади. Уларнинг қўллаб-қувватлаб туриши жуда муҳим. Уларни хурсанд қилиш учун имкон қадар ҳаракат қиламиз. Шунчаки ғалаба билан эмас, иложи борича каттароқ ҳисобда мағлуб этиш орқали, умид қиламанки, уларни хурсанд қиламиз”.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика