Latest news

13:2944 ёшли дарвозабон жаҳон рекордини янгилади  0 12:46"Осасуна" мураббийи "Реал"га қарши баҳсдаги четлатиш ҳақида: "Бу мен учун қизил карточка эмас"  8 12:35Ўмон терма жамоаси CAFA турнири учун таркибини эълон қилди  2 12:08Собиқ ҳакам: "Мбаппе билан боғлиқ вазиятда пенальти йўқ эди"  12 11:36"Навбаҳор" охирги маротаба Ғузорда қачон ғалаба қозонган?  2 10:50Гвардиола келажаги ҳақида фикр билдирди  5 10:21ПСЖ ва "Атлетико" япониялик футболчи учун курашмоқда  1 09:52"Тоттенхэм" Англия терма жамоаси аъзосининг транферини якунлади  3 09:23Моуринью нима учун ўзини дунёнинг энг яхши мураббийларидан бири деб билишини тушунтирди  14 08:54"Ньюкасл" Исак бўйича расмий баёнот берди  2 08:25Муҳаммад Салоҳ тарихий натижа қайд этди  4 07:56ЦСКА тасдиқлади  11 07:27Суперлига. Бугун 20-турга старт берилади  6 02:13ЕЧЛ. "Қорабоғ", "Пафос" ва "Брюгге" саралашнинг сўнгги босқичидаги илк баҳсларни ўз фойдаларига ҳал қилишди  1 02:02Ла Лига. Мбаппенинг пенальтидан киритган голи "Реал Мадрид"га илк турдаги ғалабани тақдим этди  71

Ичимдаги гап: "Zohid"дан админ ва ўқувчиларга News

Ичимдаги гап: "Zohid"дан админ ва ўқувчиларга

Пайшанба - мухлис минбарининг "Ичимдаги гап" рукни доирасида сайтимизнинг Москвадаги ўқувчиси томонидан ёзилган хатни тақдим этамиз.
Ассалому алайкум қадрдон сайтдошлар! Сўнгги пайтларда сайтимизда баъзи ўқувчилар фаоллиги билан БМЛ ташкил қилинди. Турли хил сўровномалар ўтказиляпти, хуллас сайтда ҳаёт қизғин. Шундан илҳомланиб рухсатларинг билан сайтдошларимизга айрим таклифлар билан мурожаат қилмоқчиман.

Энг биринчи Нодирхўжа бошлаган "12 ой, 12 та вилоят" ҳақида. Қарши сафари якунига етди, энди навбат кимники? Маълумки сайтимизни ҳамма вилоятларда қанчадан-қанча ўқувчилари бор. Вақтларингни аямай, сафар давомида ўқувчилар билан учрашинглар, 2 дона фото бўлсин, Нодирхўжа сайтга қўйсин. Кўрсак ҳаммамиз хурсанд бўламиз, дўстлик, ошна-оғайничилик ортади. Эшитишимизча, Москва сафари ҳам режаларда бор экан. Москвага биз Яҳё икковимиз кафил, Ҳудо хоҳласа. Кейин футболлар уюштирилаётган эди, нимага жим бўлиб қолдик? Шуни давомли қилайлик, биздан озгина ҳаракат бўлса админлар қўллаб-қувватлайди. Яна бир гап, кўпинча биз ўқувчиларнинг ҳаракатимиз "гап деса қоп-қоп, иш деса Самарқанддан топ" деганга ўхшаб қоляпти. Фақат комментда эмас, амалий ишларда ҳам фаол бўлайлик. Ҳозир шу хатни ёзаётганимда сайтда "бизда пул нима қилади? Эшитдик-да ..." деган хабар чиқди. Комментлар бошланди, ким гапирибди, қайси ўйинда нимага ёзмайсилар биров ишонмайди ва ҳоказо...

Жон дўстлар, буни энди бир ҳазилнамо қилиб қизиқ гап ёзилган, буни ким-кимлигини фамиляси билан ёзиш аҳлоқ қоидаларига тўғри келмайди. Админларни тинч қуяйлик, биз учун ишлаяпти шулар. Бир куни Аброр Англия чемпионатини дахшат шарҳлади, воқеаларга улгуриб икир-чикиригача, ҳолис шарҳлади, ўйин тугади, ўқувчимиз Аброрга "раҳмат" айтишни бошлашди... Аниқки бу ўқувчимиз Аброрни газетани гуллатиб ёзиб юрган зўр материалларини бирор марта ўқимаган. Олдиндан айтишим керак, админлардан Нодирхўжани умримда бир марта кўрдим, қолган кўрмаганман. Насиб бўлса яхши кунларда кўришармиз. Ҳамма ишни ўз мутахассиси бўлганидек, булар ҳам сиз билан, биздан кўра мутахассисроқ-ки шу Ўзбекистондаги энг яхши сайтида фаолият олиб боряптилар. Шунга кимда-ким буларга танқид гапи бўлса комментда айюҳаннос солмайликда, масалан почтасига хат қилиб ёзайлик. Буни улар албатта ўқийди ва эътиборга олади.

Админларгаям бир гап, "Барселона" билан "Реал" мухлисларини жанжалига сабаб бўладиган сарлавҳа қўйманглар. Ҳар бир ўқувчи ўз жамоасини ҳар қанча мақтай олса марҳамат, лекин бошқаларни камситмайдиган бўлайлик! Мен масалан, тез орада "Ла Масиа" ҳақида бир материал тайёрлаб жўнатаман, қаршиликлар бўлмаса. Майли энди узуқ-юлуқ бўп кетди, айтиб ўтганимдай, биз спорт журналисти эмасмизда.

Ҳурмат билан Москвадан "Zohid".
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика