Latest news

20:35Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди  92 20:27Суперлига. "Динамо" "Хоразм"ни ишончли тарзда мағлуб этди  10 20:10Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  0 19:42"Арсенал" тарихий рекорд ўрнатди  1 19:19АПЛда октябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  5 19:01Ҳоланд, Мбеумо, Тимбер ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  1 18:41FIFA U-17 Жаҳон чемпионати расмий тимсоли эълон қилинди  2 18:14"Футбол олами". Ҳакамлар билан боғлиқ баҳс-мунозаралар тинмаётган Кубок финали  7 18:10"Бу фирибгарларнинг найрангими?" "Ноттингем Форест" захира дарвозабони Бразилия терма жамоасидан таклиф олгани ҳақида  0 17:34Ўзбекистон Кубоги финалида ишлаган VAR: "Фикримча, Ресаннинг ҳаракати қизил карточка эди. Бу вазиятда бош ҳакам билан фикримиз икки хил бўлди"  19 17:21Суперлига. 27-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор", "Бунёдкор", "Навбаҳор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  7 17:05ЎзФҲМ раҳбари: "Ҳакам финалдан 2 кун олдин Термиздаги ўйинда ишлагани кичкина хатолик бўлди. Буни мен бўйнимга оламан"  29 16:43"Пахтакор" – "Бухоро" учрашуви бош ҳаками: "Эҳтиётсизлик натижасида содир этилган қўполлик учун Ресанга сариқ карточка кўрсатдим"  29 16:07Бу қизиқ! "Ливерпуль" истеъдоди 16 дақиқада 2 та қизил карточка олди  2 15:40Манба: "Динамо" етакчиси фаолиятини "Пахтакор"да давом эттириши мумкин  13

Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Бунёдкор"да ўйин амалиётига эга бўлаётганим Осиё чемпионати олдидан фойда келтиради деб ўйлайман" News

Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Бунёдкор"да ўйин амалиётига эга бўлаётганим Осиё чемпионати олдидан фойда келтиради деб ўйлайман"

Кеча "Бунёдкор" жамоаси Coca Cola Cуперлига 8-тур доирасида ўз майдонида "Навбаҳор"ни қабул қилди ва ишончли 3:1 ҳисобидаги ғалабани ўзиники қилди.

Мазкур учрашувдан сўнг "Бунёдкор"нинг чап қанотида ажойиб ҳаракатлари билан ажралиб турган ёш иқтидорли футболчи Иброҳимҳалил Йўлдошев фикрлари билан ўртоқлашди.

"Уйда ўтган сўнги икки учрашувда биринчи бўлимда тўпни назорат қилдик ва рақибга ўз ўйинини ўтказишга йўл қўймадик. "Навбаҳор" билан учрашувда биринчи бўлимда иккита гол уриб олганимиз фойдамизга ишлади. Иккинчи голдан кейин ўзимизни яхши ҳис қилдик ва шошилмасдан тўпни назорат қилдик. Биринчи бўлим охирларида яққол голга тортадиган вазиятлар яратдик. Ўша вазиятларда бироз омад етишмади. 

"Локомотив" ва "Навбаҳор" билан учрашувларни иккинчи бўлимини таққослайдиган бўлсак, бирида гол ўтказмадик. Чунки, ҳимояда тартибли ҳаракат қилгандик. Энди кечаги ўйинда танаффусдан кейин бироз бўшашдик. Тўп назорати ва ўйин тизгини рақиб томонга ўтиб кетди. Бундан фойдаланиб улар орадаги фарқни қисқартирди. Битта гол кўзимизни очди. Тезда ўзимизга келдик ва учинчи голни урдик. 

Мен кўпроқ ҳужумкор футболни яхши кўраман. Асосан олдинги чизиқда ўйнайман. Шу боис Абрамовни ҳужумкорликка мослашган услуби манзур келди. 

Ҳа, албатта. "Бунёдкор"да ўйин амалиётига эга бўлаётганим юртимизда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати олдидан катта фойда келтиради деб ўйлайман. Боиси, маълум бир даражада ўсишга эришасиз. 

"Пахтакор" сафида майдонга тушганимда ҳаяжон сезилиб турарди. "Бунёдкор"да эса ундай ҳолатга деярли тушмадим. Тезда киришиб кетдим. Вадим Карленович менга ишонч билдириб асосий таркибда майдонга тушираётгани учун миннатдорчилик билдириб қоламан. 

Осиё чемпионати гуруҳ босқичида Эрон бизга етарлича қаршилик кўрсатиши шубҳасиз. Ҳар бир ўйин биз учун қийин кечади. Барча рақибларга қарши бир хил тайёргарлик билан чиқамиз. Майдонда бор кучимизни ишга солсак мақсадимизга етамиз деб ўйлайман. Осиё чемпионатида ўзбек халқини хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз ва чемпионлик учун интиламиз",- дейди Иброҳимҳалил Йўлдошев.


Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика