Latest news

00:20Хорватия U-17 бош мураббийи: "Пенальти лоторея эмас. Ўсмирларни йиғлаб турган ҳолатда кўриш оғир"  0 00:20U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар 3:4)  0 23:42Ўртоқлик ўйинлари. Бразилия Сенегални, Чили эса Россияни мағлуб этди  0 22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  259 22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  2 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  16 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  5 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  8 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  12 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  6 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  2 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  9 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  11 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  34 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  4

Эксперт фикри. Иброҳим Отахонов: "Андижон"га нафақат бугун балки кейинги ўйинда ҳам осон бўлмайди" News

Эксперт фикри. Иброҳим Отахонов: "Андижон"га нафақат бугун балки кейинги ўйинда ҳам осон бўлмайди"

Суперлиганинг 20-турида бир қатор қизиқарли ва шиддатли учрашувлар бўлиб ўтмоқда.

Аксарият учрашувларда кураш майдон ичида ёки ташқарисида бўляпти. Мухлислар жамоаларини тинимсиз қўллаб-қувватлаётган бўлса, футболчилар ўз ўйинлари билан бунга жавоб беришга ҳаракат қиляпти. "Бобур Арена" мезбонлик қиладиган "Андижон" - "Пахтакор" тўқнашуви ҳам юқоридаги каби ўтиши кутилмоқда. Бу ўйиндан олдин "бургутлар"нинг собиқ футболчиси Иброҳим Отахоновга юзландик. 

- "Андижон" - "Пахтакор" учрашувида жамоаларнинг имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Фикримча, "Андижон" 2 та мағлубиятдан сўнг хулоса чиқаради. Жамоа мухлислари олдида "Пахтакор"дан очко олишга ҳаракат қилади деб ўйлайман. Тахминим бугун дуранг қайд этилса керак. "Андижон"га кейинги ўйин ҳам осон бўлмаслиги аниқ, чунки Самарқандда "Динамо" билан баҳс кутиб турибди. 

- Максим Шацких жамоаси қандай таассурот қолдиряпти? Янги келган футболчиларчи?

- Янги мураббий қўл остида ҳозирча ўз ўйинини топа олмаяпти, янги футболчилар келгани жамоа зўр ўйнашини билдирмайди. Уларга ҳам мослашиши учун вақт керак бўлади. 

- ОЧЛ қуръасидан келиб чиқсак, "Андижон"га қандай рақиблар рўбарў келди?

- "Андижон" учун ҳеч бир ўйин осон кечмайди. Адашмасам, жамоага гуруҳдан чиқиш вазифаси қўйилган. Имкон қадар уйдаги ўйинларда мухлисларни хурсанд қилиб ғалаба қозонишлари керак. 

Абдулазиз Искандаров 

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика