Ибрагимович қачон сафга қайтади?
03 aug 2021 21:37
News
Ибрагимович қачон сафга қайтади?
"Милан"нинг швециялик форварди Златан Ибрагимович тез орада футбол майдонига қайтади.
Манбанинг хабар беришича, ҳужумчи кейинги ҳафтадан бошлаб жамоанинг машғулотларига қўшилади.
У айни пайтда тренажёр залида шуғулланиб, бассейнда сузмоқда ва бу орқали тикланиш билан банд.

Эслатиб ўтамиз, 39 ёшли ўйинчи А Серия доирасидаги "Ювентус"га қарши ўйинда тиззасидан жароҳат олган эди. У июнда операцияни бошидан ўтказганди.
Ибрагимович ўтган мавсумда "Милан" учун 27 ўйинда қатнашиб, 17 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди.
Link :
Source : La Gazzetta dello Sport
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Comments