Latest news

10:46Рауль Бундеслига жамоасига бош мураббий бўлиши мумкин  0 10:18Узоқ муддатга сафдан чиққан Гави жароҳати ҳақида фикр билдирди  1 09:48"Манчестер Сити" меҳмонга боради. Лига кубогининг навбатдаги босқичига қуръа ташланди  1 09:40Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  2 09:22Суперлига. Бугун 23-турга старт берилади  13 08:55Рустам Ашурматов жума куни майдонга тушиши мумкин, Машарипов эса  0 08:27Остон Ўрунов яна жароҳат олди   5 08:03Ўзбекистон кубоги. Бугун финалчилар аниқланади  19 07:36МЛС. Мессининг дубли "Интер Майами"га йирик ғалабани тақдим этди  33 02:30Ла Лига. ​"Атлетико" "Райо Вальекано"га қарши ўйинда камбэк амалга ошириб, ғалаба қозонди. Альваресдан феноменал ўйин  4 02:14Европа лигаси. "Рома" ғалабага эришди, "Бетис" ва "Ноттингем" муроса кўчасини танлашди, "Фенербаҳче" эса ютқазди  0 01:55Англия лига кубоги. "Манчестер Сити", "Арсенал", "Тоттенхэм ва "Ньюкасл" ўз учрашувларида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  2 00:54"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси рўйхатига киритади. УЕФА қоидаларга ўзгартириш киритган  1 00:35Руни: "Одамлар Месси кучлироқ деганим учун мени Роналдуни ёмон кўради деб ўйлашади"  10 00:03УЕФА Исроилни четлатмайди. Бу масала кун тартибидан олиб ташланди  18

Ибрагимович: "Мен - Златанман! Бошқаларга ўхшашни истамайман" News

Ибрагимович: "Мен - Златанман! Бошқаларга ўхшашни истамайман"

Бир вақтлар "Барселона" шарафини ҳимоя қилган Златан Иброгимович ўзининг Пеп Гвардиола билан ўзаро муносабатлари ҳақида сўзлаб берди.

"Барселона"даги биринчи кунларимдаёқ Пеп менга жамоа футболчилари меники каби тезюрар спорт машиналарида юрмасликлари, содда ва оддий ҳаёт тарзи юритишлари лозимлигини айтганди.

"У мендан ўзимни оддий бир йигит деб тасаввур қилишимни истарди. Бироқ мен Златанман! Мен бошқалардек бўлгим келмайди. Улардан ажралиб туришни истайман. Индивидуал бўлгим келади. Гвардиола буни қабул қилолмади.

Мен кофе ичадиган хонамизга киришим билан, у чиқиб кетарди. Йўлакчада мени кўриб қолса, ерга қараб ўтиб кетарди. Бу эркакча ишмас. У жаҳоннинг энг кучли мураббийи бўлмайдими, менга бунинг мутлақо қизиғи йўқ. 

Бир кун мен индамай тура олмадим ва кийим алмайтириш хонасида унга шуларни ҳаммасини айтдим. Аммо хаттоки шунда ҳам, у мен билан гаплашмади. 

Мени тўғри тушунинг, мен Месси ва Иньестани хурмат қиламан. Улар тўп билан ҳайратланарли ишларни амалга ошира олишади. 

"Бироқ улар шундай таъсирчан, шундай индамас ва одобли болаларки... Ҳар доим уларга нима дейишса, шуни қилиб кетаверишади. Ҳеч қачон бахслашишмайди ҳам", дея The Timesга асосланиб, Goal.com Ибрагимовичдан иқтибос келдирмоқда. 

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика