Latest news

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  5 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  16 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  31 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  49 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Иан Райт: "Артета нега Виллиан, Колашинац ва Мустафини майдонга туширяпти?" News

Иан Райт: "Артета нега Виллиан, Колашинац ва Мустафини майдонга туширяпти?"

"Арсенал" собиқ форварди Иан Райт лондонликларнинг ушбу мавсумдаги муаммолари ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Райт жамоа бош мураббийи Микель Артетанинг Сеад Колашинац, Виллиан ва Шкодран Мустафига ишонишда давом этаётганидан ҳайратда эканлигини билдирди.

"Менинг назаримда, мураббий ишониш мумкин бўлган ўйинчиларда адашяпти. Жо Уиллок ва Уильям Салибага имконият берган афзалроқ ва бу аниқ кўриниб турибди. Агар Виллианнинг ўйинига назар ташласангиз, у муҳим ўйинчи эмаслигини англаб етасиз. У нега ўйнамоқда? Колашинац нега майдонга тушмоқда? Нима учун Мустафини ўйинга тушириш керак?

Мен бошқа одамларни ва бошқача ўйин кўришни хоҳлайман. Месут Ўзилга пулини беринг ва у жамоани тарк этсин. Худди шу нарса Колашинац ва жамоага ёрдам бермаётган бошқа футболчиларга тегишли.

"Арсенал" футболчилари вазият жиддийлигини тушунишлари лозим. Агар жамоа "Брайтон" ва "Вест Бромвич"га ютқазса, ҳолат янада ёмонлашиши мумкин. "Арсенал" ушбу учрашувларда ғалаба қозониши керак", – дейди Райт.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика