Latest news

21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  4 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   1 20:24"Хайденхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  0 20:19"Астон Вилла" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  10 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:29"Вильярреал" — "Барселона". Таркиблар маълум  61 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  15 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  2 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  5 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  4 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2

Ҳусниддин Ғофуров: “Насаф”га қарши баҳсда терма жамоадаги йиғинлар ўз фойдасини берди” News

Ҳусниддин Ғофуров: “Насаф”га қарши баҳсда терма жамоадаги йиғинлар ўз фойдасини берди”

Ўзбекистон Кубоги нимчорак финал жавоб ўйини доирасидаги “Насаф”-“Нефтчи” баҳсидан сўнг меҳмонлар вакили Ҳусниддин Ғофуров ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Эслатиб ўтамиз, 19 ёшли Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзоси мазкур беллашувда ўз дебютини нишонлади.

- “Нефтчи” сафидаги биринчи ўйинимда бироз хаяжон юзага келди. Бироқ барчаси тез ўтиб кетди. Очиғи, “Насаф” каби кучли рақибга қарши қийин кечган баҳсда терма жамоадаги тажрибаларим асқотди. Термадаги мураббийларимиз ҳимоячи нафақат ҳимояланишда балки ҳужум ташкил қилинишида ҳам мухим рол ўйнашини ҳақида кўп кўрсатма беришарди. Бугун имкон қадар терма йиғинлари пайтида йиққан тажрибаларимдан унумли фойдаланишга ҳаракат қилдим. Жамоамиздаги тажрибали футболчилар хар доим ёшлар қўллашади. Энди кейинги баҳсларда ҳам асосий таркибда майдонга тушиб, жамоамиз шарафини муносиб ҳимоя қилишга ҳаракат қиламан, - деди Ғофуров.

Эслатиб ўтамиз, “Нефтчи” жамоаси 19 ёшли марказий ҳимоячини янги мавсум олдидан Ғузорнинг “Шўртан” клубидан харид қилган эди.

“Нефтчи” матбуот хизмати

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика