Latest news

09:15Эрик тен Хаг «Манчестер Юнайтед»нинг ривожланишига нима тўсқинлик қилаётганини айтди  6 08:51Sofascore. Кечаги учрашувда Ҳусниддин Алиқулов энг яхшиларидан бири бўлди  0 08:27«Реал Мадрид» Мбаппега қанча бонус тўлаши маълум  6 08:03Sofascore. Кечаги учрашувда Абдуқодир Ҳусанов энг яхшиларидан бири бўлди  3 07:40Суперлига. Бугун 7-турдан ўрин олган яна 2 та учрашув бўлиб ўтади  1 07:00Лига 1. "Ренн" - "Ланс" 1:1   0 06:55Лига 1. ПСЖ - "Тулуза" 1:3   0 06:50Бундеслига. "Бохум" - "Байер" 0:5   0 06:45Серия А. "Аталанта" - "Рома" 2:1   0 06:40Серия А. "Ювентус" - "Салернитана" 1:1   0 01:57Лига 1. "Ланс" меҳмонда ғалабани қўлдан чиқарди, ПСЖ эса Мбаппенинг "Парк де Пренс"даги сўнгги ўйинида мағлуб бўлди  3 01:21"Бавария" Лондон клуби футболчисига деярли 70 млн евро тўлашга тайёр  0 00:52"Байер" 50та ўйиндан бери мағлубиятга учрамаяпти  4 00:24Симеоне испан футболида ноёб рекорд ўрнатди  4 23:45Бундеслига. "Бавария" - "Вольфсбург" 2:0   0

Ҳусниддин Ғофуров: “Бу дунёда ҳаммаси ўткинчи” News

Ҳусниддин Ғофуров: “Бу дунёда ҳаммаси ўткинчи”

Бекободнинг “Металлург” клуби бир неча кун олдин Ҳусниддин Ғофуров трансферини эълон қилган эди.

Тажрибали вингер билан боғланиб, ўзимизни қизиқтирган баъзи саволларга жавоб олдик. 

—  Ҳусниддин ака, 2021 йил охирида АГМК билан хайрлашганингиздан кейин сизни йўқотиб қўйдик. Олмалиқда ҳаммаси яхши кетаётганди. Нега қолмагансиз? “Кончилар” янги таклиф бермаганмиди?

—  АГМК раҳбарияти шартнома берганди. Лекин қололмасдим. Раҳматли отам ўша пайтда бетоб эдилар. Фарғонага қайтиб, оиламнинг олдида бўлишим шарт эди. Шукр, оз бўлса ҳам, улар билан вақт ўтказдим. Бу дунёда қолган ҳамма нарса ўткинчи

—  2022 йилни “Нефтчи”да бошладингиз. Жамоанинг биринчи даврадаги муваффақиятсизлигига нима сабаб бўлди? 

—  Клубда ҳаммаси яхши кетаётганди. Аммо кимлардир жамоа бирлашиши, битта оила бўлишини хоҳламади. Бунақа жойда натижа бўлмайди. Тасаввур қилинг, сиз футболчисиз. Жароҳат ёки қандайдир муаммога дуч келдингиз. Шунда сизни четга суриб қўйишяпти. Руҳиятингизга таъсири борми?

—  Алам қилса керак…

—  Албатта. 

 2-даврани Жиззахда ўтказдингиз. Бакаев футболчиларга кўпроқ жисмоний юклама бериши ростми?

—  Ҳа, асосий эътибор жисмоний ҳолатга қаратилади. Чунки “Сўғдиёна” яккакурашларга асосланган жанговар футбол кўпсатарди.

—  ОФК кубогидаги мағлубиятдан кейин “Сўғдиёна” раҳбарияти дарҳол жамоани йиғиб, мажлис ўтказган экан. Бакаевнинг кетиши ўшандаёқ аниқ эдими?

—  Тўғриси, хабарим йўқ эди.— Суперлига клубларидан фақат “Металлург” хориж йиғинига чиқмади. Жамоанинг тайёргарлиги қандай кетяпти?

—  Четга чиқилмагани бизга қизиқмас. Муҳими, жамоа олдига юқори мақсад қўйилаётгани. Ҳамма шароитлар муҳайё қилинган. Кунига 2 маҳал шуғулланяпмиз.

—  Биз олдинги Ғофуровни қачон кўрамиз?

—  Аввало, эътибор учун раҳмат. Ўз устимда ишлаяпман. Тез орада формамни тиклаб оламан.

Фахриддин суҳбатлашди 

Rating: -8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика