Latest news

18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   3 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  1 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  0 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  0 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   1 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  8 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  12 14:36"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум  7 14:08Каземиро: "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ"  4 13:13Ферран Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди ва Рамос ҳамда Ди Стефанога етиб олди  2 12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  6 12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  2 11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0

Ҳусайн Норчаев инстаграмда "Насаф" мухлислари билан хайрлашди News

Ҳусайн Норчаев инстаграмда "Насаф" мухлислари билан хайрлашди

"Алания"га ўтаётган ўзбекистонлик ҳужумчи Ҳусайн Норчаев инстаграмдаги ўз саҳифасида "Насаф" мухлислари билан хайрлашди.

"Азиз "Насаф" клуби мухлислари!
Аввало, Сизларга катта раҳмат айтмоқчиман! "Насаф"да бахтли эдим, ғалабада ҳам, мағлубиятда ҳам бирга бўлдингиз. Ҳар дақиқа Сизларнинг қўллаб-қувватлашларингизни ҳис этиб турдим. Жамоани шундай тарзда қўллашда давом этишингизни сўраб қолардим. Зеро "Насаф" ҳар доим Сизлар учун ўйнайди!

Фурсатдан фойдаланиб "Насаф"даги барчага, раҳбариятдан тортиб қоровулгача, клубдаги барча ходимларга, мухлисларга катта раҳмат айтаман! Ўз навбатида Рўзиқул Саъдуллаевич Бердиевга алоҳида миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Ҳар бир ўйинда бош мураббийнинг ишончини оқлаш учун майдонга тушдим ва жамоа учун боримни бердим. Ўз голларим билан жамоа ғалабаларига оз бўлса ҳам ҳисса қўшганимдан фахрланаман. "Насаф"даги фаолиятим якунланди, сабаби профессионал фаолиятимда олдинга интилиш вақти етиб келди деб ҳисобладим. Барча футболчилар сингари мен ҳам ўзимни легионер сифатида синаб кўришни истадим.

Фаолиятимни Россиянинг "Алания" клубида давом эттиришга қарор қилдим. Тўғри олдимда Осиёнинг бир қатор клубларидан таклифлар бор эди. Аммо профессионал футболчи сифатида янада ўсиш учун Европа футболида ўйнашни тўғри деб билдим. Бундан ташқари Владикавказ клуби ўзбекистонлик футболчилар учун бегона эмас. Ушбу клубда ўйнаган ўзбекистонлик футболчиларнинг давомчиси сифатида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишга, майдонда охирги кучим қолгунча ўйнашга ваъда бераман.

Шуни унутмангки, мен доим "Насаф" мухлиси бўлиб қоламан. "Насаф" доим юрагимда қолади‘’, - деб ёзади Норчаев.
 

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика