"Ҳусановни биринчи марта кўрганимда, "Янги ван Дейк ўсиб бормоқда" деб айтганман"
		
		05 mar 21:00
        News	
	 
				 
				"Ҳусановни биринчи марта кўрганимда, "Янги ван Дейк ўсиб бормоқда" деб айтганман"
– Нега ўзбек Абдуқодир Ҳусанов 20 ёшида "Манчестер Сити"да ўйнаяпти, бизда эса ундай марказий ҳимоячи йўқ?
– Бу айнан мураббий меҳнатининг натижаси. Мен улуғ Анатолий Иванович Юревич, устозимни яхши биламан. У бу болани Белявский билан бирга "Энергетик-БГУ"га олиб борди ва уни бутунлай янги даражага олиб чиқди, тайёрлади. "Алания" бош мураббийи бўлиб ишлаган давримда Ҳусановни биринчи марта видеода кўриб, "бўлажак ван Дейк ўсиб бормоқда", дегандим.
– Қўйсангиз-чи...
– Ростан. Бу қисман ҳазил сифатида айтилганди, лекин йигитча ҳақиқатан ҳам менда кучли таассурот қолдирганди. У буюк футболчи бўлиб етишиши мумкин деб ўйлагандим. Юревичнинг йигитларга бўлган муносабатини билиб, Абдуқодирда "отиш" қобилияти борлигини тушунгандим. Улар болани тарбиялаб, яхши ҳолатда "Ланс"га, кейин эса "Манчестер Сити"га сотишди. Мана ҳақиқий намуна. Бу ерда асосий нарса футболчига индивидуал ёндашишда эди. Биз ҳам худди шундай қилишимиз керак. Ўйинчини олиб, уни муайян вазифага тайёрлаш зарур. Футболчиларни муаммолари ва камчиликлари билан бирга яхши кўриш керак.

20 ёшли Ҳусанов 20 январь куни 45+5 млн евро эвазига "Ланс"дан "Манчестер Сити"га ўтганди. Ҳимоячи "шаҳарликлар" сафида 6 ўйинда 1 та гол урди ва жамоада февраль ойининг энг яхши футболчиси бўлиб учун курашмоқда.
Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments