Latest news

14:35"Каттақўрғон" ва "ҚМУ Жайхун" Про лигада қатнашади  0 14:08Абдуқодир Ҳусанов Осиё рамзий терма жамоасидан жой олди  2 13:44Пато "Колчестер Юнайтед"ни сотиб олмоқчи  0 13:18"Машъал" ҳимоячиси билан шартномани узайтирди  0 12:53​"Шўртан" Асрор Алиқулов билан келишувни узайтирди  0 12:29"АҚШдан йироқ бўлинг": Блаттер Жаҳон чемпионатини бойкот қилишга чақирди  8 12:03Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди  18 11:39Манба: Ўзбек клуби словениялик ҳимоячини олиб келди  3 11:18Каннаваро: "Янги ўйинчилар иштирок этаётган Дубайдаги йиғин қизғин ўтмоқда"  3 10:40Мемфис Депай БАА клублари эътиборида  2 10:20Дани Алвес профессионал футболга қайтиши мумкин  2 09:55Сардор Раҳмонов фаолиятини Тошкент клубида давом эттиради  3 09:35Санжар Қувватов: "Ҳозир натижа учун ўйнайдиган эмас, захирани ўйлаб иш қиладиган пайт"  3 09:10Бугун футбол. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Вьетнам билан ўйнайди  2 08:50Ироқ чемпионати. Мурод Бобожоновдан дебют гол, Қосимов ҳам майдонни қуруқ тарк этмади  5

Ҳурматга лойиқ дарвозабон News

Ҳурматга лойиқ дарвозабон

Ёшлигида оёғидан айрилганига қарамай футбол ўйнашни давом эттирган бразилиялик дарвозабон Алешандре Толедунинг таъсирли суратлари.
Сан-Паулулик 36 ёшли Алешандру Толеду ёшлигида профессионал футболчи бўлган. Унинг жамоаси Бразилиянинг Б сериясида иштирок этарди ва Толеду асосий дарвозабон бўлган. 1996 йил, 18 ёшида Алешандре мотоциклда ҳалокатга учрайди ва оёғидан айрилади. Толедунинг фаолияти тугади, аммо у енгилмади ва ҳаваскорлар даражасида футбол ўйнашни давом эттирди. Ҳозир у “Молеке Травесу” клубида тўп тепади.

Бу инсон ҳақида фотомақолани Реутерсдан Начо Досе тайёрлаган.


Бразилия. Сан-Паулу. 25 январь. “Молеке Травесу” дарвозабони Алешандре Толеду жамоадошлари билан “Эаи ду Сапе”га қарши учрашувга тайёргарлик кўришмоқда.


Бразилия. Сан-Паулу. 25 январь. Алешандру Толеду “Эаи ду Сапе” футболчисининг  зарбасини қайтармоқда.


Бразилия. Сан-Паулу. 1 февраль. Алешандре Толедунинг қўлтиқ таёқлари бир четда ётибди. Ўйин вақти бу инсон уларни ишлатмайди.


Бразилия. Сан-Паулу. 12 апрель. Алешандре Толеду 18 ёшлик пайтидаги Бразилиянинг Б сериясида тўп тепган дамларининг суратини кўрсатмоқда.


Бразилия. Сан-Паулу. 29 март. Алешандре Толеду  “Жардим Режини” ўйинидан олдин кийиниш хонасида.


Бразилия. Сан-Паулу. 25 январь. Алешандре Толеду ўҳли билан майдонга чиқишга тайёргарлик кўрмоқда. 4 ёшли болакайнинг исми Гу.


Бразилия. Сан-Паулу. 29 март. “Молеке Травесу” футболчилари “Жардим Режини”га қарши ўйиндан олдин эсдалик учун суратга тушишмоқда.


Бразилия. Сан-Паулу. 29 март. Алешандре Толеду қўлтиқтаёқларни четга олиб қўймоқда.


Бразилия. Сан-Паулу. 29 март. Алешандре Толеду “Жардим Режини" футболчисининг зарбасини қайтаришга тайёрланмоқда.


Бразилия. Сан-Паулу. 29 март. Алешандре Толеду “Жардим Режини” футболчисининг зарбасини қайтармоқда.


Бразилия. Сан-Паулу. 29 март. Алешандре Толеду ўйиндан сўнг дам оляпти.


Бразилия. Сан-Паулу. 16 март. Алешандру Толеду, унинг ўғли ва жамоадошлари ўйиндан олдин дуо қилишмоқда.


Бразилия. Сан-Паулу. 25 январь. Алешандре Толеду машғулотлардан сўнг ўғлининг бутсасини ечиб қўймоқда.


Бразилия. Сан-Паулу. 25 январь. Алешандру Толеду Гу билан шуғулланаяпти.




Жасур Асланов таржимаси

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика