Latest news

10:30ФИФА президенти Қатардаги портлашларга муносабат билдирди  2 10:02Қизил карточка, эҳтимолий пеналти ва четлатиш. "Алё, рэф!" Ўзбекистон - Эрон учрашувидаги ҳакамларнинг қарорларини таҳлил қилди  8 09:37Эшитдик-да тасдиқланди. Шерзод Игамбердиев расман ЎФАдан кетди  11 09:11Суперлига. Бугун ФИФА кунларидан сўнг навбатдаги турга старт берилади  3 08:40Криштиану Роналду яна бир рекордни такрорлади  7 08:10U-23 Осиё кубоги. Финал босқичига йўл олган барча жамоалар номи маълум  12 07:48ЖЧ масаласини ҳал қилган Бразилия ва Аргентина мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  13 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  4 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  2 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  7 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  14 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  2 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  3

Ҳумоюн Муртазоев: "Янги мавсумда ҳаммаси бошқача бўлади" News

Ҳумоюн Муртазоев: "Янги мавсумда ҳаммаси бошқача бўлади"

Tags :  Машъал
Хабарингиз бор, "Машъал" мавсумга жиддий тарзда тайёргарликни давом эттирмоқда.

Бошланажак мавсумда мухлисларимиз учун яхшигина совға тайёрлашга ҳаракат қилмоқдамиз. Жамоа футболчиси Ҳумоюн Муртазоев бу ҳақида ўз фикрларини билдирди.

-Бу йилги чемпионат баҳсларида «Машъал»нинг олдига қандай вазифалар қўйилмоқда?


-Жамоамиз олдига албатта юқори ўринлар эгаллаш ва камида ОЧЛ баҳсларида иштирок этиш ҳуқуқини берувчи, йўлланмалардан бирини қўлга киритиш вазифаси қўйилган. Ҳамжиҳатликда жамоамиз билан ҳаракат қилсак буни уддалаймиз.

-Янги мавсумда ўз олдингизга қандай мақсад қўйдингиз?


-Яширмайман, бу йилги мавсумда камида тўпурар бўлишни ният қилдим. Худо хохласа бу мақсадимга албатта эришаман. Юир сўз билан айтсам, янги мавсумда ҳаммаси бошқача бўлади албатта.


-Ўтган йилги чемпионатда ўз майдонимиздаги баҳсларга кўплаб мухлислар ташриф буюришмади. Нима деб ўйлайсиз, бу йил мухлислар ташрифи ортармикан?

-Биласизми, агар ўз майдонингиздаги баҳсларда стадион тўлиб мухлислар жамоангизни қўллаб-қувватлаб турса бутун жамоа ўйин мобайнида фақат ғалабани ўйлайди. Аммо сўнги йилларда марказий ўйингоҳимизга мухлисларимиз ташрифи анча камайиб қолди. Ишонаманки, яқинлашаётган олий лига баҳсларида бу йил аввалгига қараганда кўпроқ мухлис ташриф буюради.

-Олий Лигамизнинг бошқа жамоаларидан сизга таклиф бўлдими?


-Ҳа албатта, таклифлар бор эди. Аммо таклиф қилган жамоаларнинг имкониятлари «Машъал» никидан ортиқ жойи йўқ. Шундай экан, бундай вазиятда жамоани алмаштиришни ҳожати йўқ. Қолаверса уйимни ташлаб кетгим келмади. «Машъал» менинг уйим.

Бунёд Андаев суҳбатлашди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика