Ҳумо хоккей клуби Pepsi савдо белгиси билан бирга ОАВ ва блогерлар учун махсус тадбир уюштирди
19 dec 2019 14:26
News
Ҳумо хоккей клуби Pepsi савдо белгиси билан бирга ОАВ ва блогерлар учун махсус тадбир уюштирди
Тадбир 13 декабрь куни, 13.45 да бўлиб ўтди, учрашув жойи – кийим алмаштириш хонаси. Шубҳали эштилади, аммо йўқ – кийим алмаштириш хонасида бизнинг меҳмонларимиз ўз исмлари ёзилган махсус жерсиларни кийишди, конкиларни боғлаб, завқ билан уларни нима кутаётганини билиш учун муз сари отланишди.
Музда эса уларни "Ҳумо" жамоаси ўйинчилари ва бош мураббий Евгений Николаевич Попихин кутар эди. Улар мастер-класс кўрсатишди ва музда учиш машқларини ўргатишди.
Воқеалар қизғин тус олган вақтда шайбани дарвозага уриш бўйича ОАВ ва блогерлар ўртасида эстафета бўлиб ўтди. Барча ҳаракат қилди, йиқилишди ва кўтарилишди... Ниҳоят дўстлик ғалаба қозонди!
Тадбирнинг энг юқори палласи ўзаро фотосессия ва эсдалик совғаларнинг топширилиши бўлди. Pepsi савдо белгиси тадбирда қатнашиб, уни янада ёрқинроқ етган барчага миннатдорчилик билдиради!








Similar news
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Comments