Latest news

16:10Суперлигада қолиш учун ўйин. "Бухоро" - "Хоразм" 1:0 (онлайн натижа)  8 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  2 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  5 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  6 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  6 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   7 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  10 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  12 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  4 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  19

"Ҳужумдаги ўйинимиздан кўпчиликнинг кўнгли тўлмаяпти, ҳимоямиз эса жуда мустаҳкам" — австралиялик журналист билан суҳбат News

"Ҳужумдаги ўйинимиздан кўпчиликнинг кўнгли тўлмаяпти, ҳимоямиз эса жуда мустаҳкам" — австралиялик журналист билан суҳбат

Осиё кубоги учинчи турида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Австралияга қарши баҳс олиб боради.

Гуруҳ ғолибини аниқлаб берувчи баҳсдан олдин AIR News ахборот агентлигида фаолият олиб борувчи австралиялик тажрибали журналист Грэм Дэвис билан суҳбатлашдик.  Грэм 2008 йилдан бери AIR News ахборот агентлигида ишлаб келади. У 2011 йилдан бери ўтказилган барча Осиё кубокларида бевосита фаолият олиб борган. Мутахассис жуда кўп футбол экспертлари Австралиянинг ўйинидан қониқмаётгани ҳақида гапирди. Бундан ташқари, ҳимоя чизиғи Австралиянинг энг кучли нуқтаси эканлигини ҳам маълум қилди.

- Салом Грэм, Австралия термаси бош мураббийи ҳақида бироз изоҳ бериб ўтсангиз...

- Австралия бош мураббийи Грэм Арнольд нафақат миллий жамоани, балки 23 ёшгача бўлган термани ҳам бошқаради. Арнольднинг вазифаси ёш футболчиларни терма жамоага жалб этиш. Жаҳон чемпионатидан сўнг у термага умумий ҳисобда 12 нафар янги ўйинчини жалб этди. Улар орасида  иқтидорли Жорди Босс ҳам бор. Терма жамоани ҳозирги ҳолатга айнан у олиб келган.

- Ўзбекистонда Австралия терма жамоаси ҳозирда Жаҳон чемпионати пайтдаги таркибдан кучсизроқ ёки йўқлиги борасида баҳслар бўлди. Ҳозирги терма жамоа Жаҳон чемпионати пайтидаги жамоадан қанчалик фарқ қилади?

- Осиё кубогини ютган Австралия терма жамоаси анча кучли эли. Жаҳон чемпионатидаги таркибимиз ҳозиргидан бироз кучлироқ эди, аммо фарқ унчалик ҳам катта эмас. Ҳозирги терма жамоада ёш футболчилар кўп. Таркиб жиҳатдан Корея Республикаси ёки Япония каби юлдузли ўйинчиларимиз йўқ. Австралия футболчилари индивидуал жиҳатдан кучли эмас, аммо жамоа сифатида улар жуда яхши кўринишмоқда. Бу албатта мураббийнинг ютуғи.

- Австралия гуруҳда иккита ўйин ўтказди. Улар кўрсатаётган ўйиндан қанчалик қониқяпсиз?

- Умуман олганда, терма жамоамиз бу турнирда кўрсатаётган ўйин жуда кўп австралияликларнинг хафсаласини пир қилмоқда. Биз ўз жамоамизнинг Сурия ва Ҳиндистон термаларига қарши ўйинда катта ташаббус кўрсатишини кутгандик. Тўп назоратида катта устунлик қайд этилган бўлса ҳам, Австралия вазиятлар яратишда муаммога дуч келмоқда. Бу, менимча, Жаҳон чемпионатида ёрқин ўйин кўрсатган баъзи футболчиларнинг йўқлиги билан боғлиқ, Том Рогич шулар жумласидан. Агар Рогич сафда бўлса, ярим ҳимояда креатив ўйин кўрсатган бўларди. Аарон Муйни ҳам шу тоифадаги ўйинчи эди. Муй ва Рогичнинг йўқлиги терма жамоада креативлик камайиб кетишига олиб келди. Бундан ташқари, Австралия бу мусобақага 36 ёшли ҳужумчи билан келган. Ҳужум чизиғида имкониятларимиз чекланган. Миллий жамоа мухлислари айнан шу жиҳатлардан қониқишмаяпти.

- Бош мураббий Гремь Арьнолд Австралия ҳужумкор ўйин кўрсатаётгани ва жарима майдони ичида тўпга тегиниш бўйича исталган жамоадан яхшироқ натижага эга эканани айтди, аммо хавфли вазиятлар яратиш борасида ишлар унчалик ҳам яхши эмас...

- Австралия вазият яратганидан сўнг дарвозага зарба ҳам бериши керак. Сурияга қарши ўйинда дарвозага фақатгина битта аниқ зарба йўлланди. Ўша вазият ҳам омад эвазига голга айланиб кетди. Грэм Арнольд айтганидек, жарима майдони ичида тўпга кўпроқ тегиниш эмас, бу тегинишлардан хавфли вазият ярата олиш муҳим.

- Ўзбекистонга қарши ўйин Австралия учун қанчалик муҳим? Бир неча футболчилар Австралия Ўзбекистонга қарши баҳсда олдинги икки ўйиндан анча яхшироқ ҳаракат қилишга ваъда беришди. Бош мураббий ҳам бу ўйинни муҳим деб атади...

- Ҳа, Грэм Арнольд ўйин жуда муҳимлигини таъкидлади. Аслида эса бу ўйин Австралия учун унчалик ҳам муҳим эмас. Терма жамоа аллақачон кейинги босқичга чиқиб бўлган. Ўзбекистонга қарши ўйинда ўзгариш қилиб, таркибдаги бошқа ўйинчиларга имконият берса бўлади. Нимчорак финалдан бошлаб қайси жамоага қарши ўйнаш унчалик ҳам аҳамиятга эга бўлмайди. Мақсад Осиё кубогини қўлга киритиш бўлганидан кейин рақиб танлашдан маъно йўқ.

- Умуман, Австралияда Осиё кубогини қўлга киритиш имконияти қанчалик юқори?

- Бу жуда қийин бўлади. Австралиянинг ҳимояси аъло даражада, бундан муаммо йўқ. Рақиб жамоа сизга гол ура олмаса, мағлубиятга учрамайсиз. Бироқ ҳужум қилиш ва гол уриш борасида Австралия термаси кучлироқ жамоалар билан ўйинда анча қийналади. Гол ўтказиб юбориладиган бўлса, ўйинга қайтиш осон бўлмайди. Ҳужумчимиз 36 ёшда...

- Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида нима дея оласиз? Уларнинг ушбу Осиё кубогидаги ўйинларини томоша қилдингизми?

- Афсуски, ҳали Ўзбекистон терма жамоасининг ўйинида бўлмадим, аммо уларни кузатиб боряпман. Ўзбекистон ва Австралия гуруҳнинг энг яхши терма жамоалари ҳисобланади. Сурияга қарши ўйинда Ўзбекистон термаси ғалаба қозониш учун ҳаракат қилди, аммо буни уддалай олмади. Ҳиндистонга эса Австралиядан кўпроқ гол уришнинг уддасидан чиқди. Бу ўйин Австралия учун гуруҳдаги энг қийин баҳс бўлиши турган гап.

- Австралия терма жамоасининг ҳимоясини жуда кучли, деб айтиб ўтдингиз. Ўзбекистон бу ҳимояни қандай ёриб ўтиши мумкин?

- Ҳамма нарсани иложи бор, албатта. Сурия Австралия билан ўйинда фақатгина бир марта дарвозага аниқ зарба бера олди. У ҳам бўлса 30 метр узоқликдан. Ўзбекистон рақиб ҳимоясига босим қила олади. Австралия ҳимоя чизиғи хатога йўл қўйса, Ўзбекистон гол уриши мумкин. Бироқ Австралиянинг ҳимоя чизиғи жуда таркибли эканини яна бир бор таъкидлаш жоиз. Австралия еттита ўйиндан бери гол ўтказмаяпти.

Жалолхон Иноғомхўжаев суҳбатлашди

Author : Administrator
Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика