"Ҳозир АГМКда ўйнаётган футболчига йил бошида Австрия клубидан таклиф бўлганди"
17 apr 2020 18:00
News
"Ҳозир АГМКда ўйнаётган футболчига йил бошида Австрия клубидан таклиф бўлганди"
Клуб спорт директори Жаъфар Ирисметов айни пайтда АГМК клубида ижарада ўйнаётган Ҳожимат Эркинов ҳақида ўз фикрларини билдирди.
"Йил бошида Ҳожимат Эркиновга Австриянинг олий лигаси клубидан жуда яхши таклиф бўлганди. Бироқ Австрияда ўйнашга ҳали тайёр бўлмаган футболчини қўйиб юборишни истамадик ҳамда Ўзбекистонда қолиб яна бироз ўсишини хоҳладик. Айни пайтда Эркинов АГМК клубига ижарага берилди ва жамоага катта ёрдам бермоқда. Бундай вазиятда футболчини қачон ва қайси клубга қўйиб юборишни топа билиш энг муҳими. Шунда ўзбекистонлик футболчилар янада ўсишади.
Хожимат Эркиновни анчадан буён яхши биламан. У ёшлигидан ўғлим билан бирга шуғулланган. Жуда меҳнаткаш бола ва келажакда яхши футболчи бўлиб етишади", - дейди "Пахтакор" клуби спорт директори Жаъфар Ирисметов.

Similar news
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Comments