Latest news

14:00​Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг апрель ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  0 13:59Пляж футболи бўйича Жаҳон чемпионати. Япония ва Эрон кейинги босқичда  0 13:42"Пахтакор" Педру Морейра қисқа таътилга чиққанини эълон қилди. Жамоани вақтинча Камолиддин Тожиев бошқаради  7 13:27"Челси" футболчиси "Фламенго" диққат марказида  0 12:53"Ямални икки футболчи қўриқлайди" — Симоне Инзаги  15 12:25Кьеза жамоадошларидан 1 ҳафта кечроқ Англия чемпиони бўлди  2 11:57Гвардиола аргентиналик иқтидорни "Барселона"дан тортиб олмоқчи  3 11:31ОФК келаси U-17 Осиё чемпионатлари мезбонини маълум қилди  19 11:10“Реал“ Трентни клублар ўртасидаги ЖЧда иштироки учун “Ливерпул“га қанча пул таклиф қилгани маълум  3 11:00Суперлига футболчилари ЕЧЛ финалчиларини тахмин қилди  16 10:45“Арсенал“ футболчиси фаолиятини Бразилияда давом эттиради (Фабрицио Романо)  3 10:22“Байер“ бош мураббийлигига номзодлар маълум қилинди  2 09:59Карло Анчелотти “Реал“ билан келишиб олди  5 09:37Пролига. Бугун 5-тур давом эттирилади  0 09:10“Рома“ тўпурар ҳужумчи билан шартнома имзоламоқчи  5

Ҳоким кубогида кашф этилган ҳужумчи энди терма жамоада News

Ҳоким кубогида кашф этилган ҳужумчи энди терма жамоада

Ўзбекистон миллий терма жамоасига Зоҳир Қўзибоевнинг таклиф этилганини кўриб, очиғи жуда хурсанд бўлдим.
Зоҳир Қўзибоевни илк бор бундан 5-6 йил аввал Қашқадарё вилоят ҳокими Кубогида кашф қилгандим. Воҳалик мухлислар яхши билишади, Қарши шаҳрида ҳар йили анъанавий тарзда ҳоким Кубоги ўйинлари ўтказиб келинади. Мана бир неча йилдирки баҳслар "Насаф" футбол мактаби ёнидаги сунъий майдонда бўлиб ўтмоқда.  

Ҳозир аниқ йили эсимда йўқ, лекин ўша пайт Зоҳир Қўзибоев "Насаф-2" сафида ушбу мусобақада иштирок этганди. Турнир тўпурари бўлган ушбу ҳужумчи финал учрашувидан сўнг вилоят ҳокимлиги томонидан эсдалик совға билан тақдирланганди. Ўша мавсумни биринчи лигадада ўтказган касбилик футболчи кейинчалик "Хоразм"да ҳам тўп тепди.



Мен ўшандаёқ ҳайрон қолгандим: нима учун Зоҳир Қўзибоевни "Насаф"нинг асосий таркиби ўзига жалб қилмаяпти деб. Чунки у биринчи лигада фаолият олиб бормасин, доим голлар урарди. Яхши биласиз, 2012 йилги мавсум "Машъал" учун омадсиз келиб, жамоа биринчи лигага тушиб кетди. Клуб олдига бир йилнинг ўзидаёқ олий лигага қайтиш вазифаси қўйилди. Натижада шунга монанд селекция ишлари олиб борилди.

Клубнинг янги бош директори Илҳом Қурбонов биринчилардан бўлиб жамоага Зоҳир Қўзибоевни таклиф этди. Ваҳоланки, Қўзибоевга олий лига вакили "Сўғдиёна" ва "Гулистон"дан ҳам таклиф бўлишига қарамай, ҳужумчи "Машъал" вариантини танлади ва яна биринчи лигада ўйнашга рози бўлди. Ўша мавсумни кўтаринки руҳда ўтказган "Машъал" муддатидан олдин олий лига йўлланмасини қўлга киритди, Зоҳир Қўзибоев эса бир нечта голлар уриб, ҳам жамоасининг, ҳам биринчи лига тўпурари бўлди.



Хуллас 2013 йилда "Машъал"га катта ёрдам берган Зоҳир Қўзибоевни клуб раҳбарияти ҳам эътиборсиз қолдирмай, жамоа олий лигага чиққанидан сўнг унга янги шартнома таклиф қилди. Натижада Қўзибоев фаолиятида биринчи бор олий лигада тўп тепиш бахтига муяссар бўлди. Бу пайтга келиб у 28 ёшда эди. Буни қарангки, Зоҳир Қўзибоев ўтган йил ҳам ўзини кўрсатди. Олий лиганинг 24 учрашувида майдонга тушган футболчи 14та тўп киритишга эришди. Бундан ташқари, Мирзоҳид Ғофуров, Зафар Тўраев, Жамшид Ҳасанов сингари футболчилар қатори "Машъал"нинг энг яхши ўйинчиларидан бири бўлди.

Бемалол айта оламизки, айнан "Машъал"даги ўйинлари орқали Зоҳир Қўзибоев миллий терма жамоа бош мураббийи Миржалол Қосимов назарига тушди ва МТЖдан таклиф олди. Энди у ҳам Жанубий Корея ва Япония билан бўладиган ўртоқлик учрашувларида майдонга тушиш имкониятига эга бўлади. Ҳужумчи 29 ёшида терма жамоага илк бора чақирилди. Агар адашмаётган бўлсам, италиялик Лука Тони ҳам шу ёшда МТЖ сафида тўп тепишга муваффақ бўлганди.



Мен Зоҳир Қўзибоевни яқин 3-4 йилдан бери яхши биламан. Жуда камсуқум йигит, ҳазилни ёқтиради, характери ажойиб. У Санжар Қувватов, Баҳодир Муртазоев, Жамол Отақулов каби Касби футбол мактаби тарбияланувчиси. Ўз вақтида Амриддин Сайдалиев (жойи жаннатда бўлсин) қўлида футбол сабоқларини ўрганган. Қўзибоев - бўйдор ҳужумчи. Ҳам бош билан, ҳам оёқда яхши ўйнай олади. Ҳужумчилар тили билан айтганда "очилиши" жойида. Йўқса, олий лигада ўзини кўрсата олмаган бўларди.

Зоҳир Қўзибоев "Машъал"га келган йили мен клубда ишлардим ва у билан тезда чиқишиб кетгандик. Матбуот олдида ўзини жуда хотиржам тутади. Гапини ўйлаб гапиришга ҳаракат қилади. Ўз характери билан жамоадаги муҳитга умуман салбий таъсир кўрсатмайди. Умид қиламизки, Қўзибоев МТЖга бир марта чақирилиб, шу билан йўқолиб қолмайди ва ўз ўйини ҳамда голлари билан терма жамоамизнинг ЖЧ саралаш босқичида муваффақиятли иштирокига муносиб ҳисса қўшади. Бунинг учун унда имконият ҳам, салоҳият ҳам етарли.

Х.Холиқов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика