Latest news

01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  3 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  3 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  0 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  0 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  2 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  6 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  4 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  7 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  5 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  14 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  14 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  2 20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0

Ҳоким кубоги. “Ёзёвон-Лочинлари” дастлабки учрашувда ғалаба қозонди News

Ҳоким кубоги. “Ёзёвон-Лочинлари” дастлабки учрашувда ғалаба қозонди

Фарғона вилояти “Ҳоким кубоги-2019” мусобақаси “D” гуруҳи 1-тури доирасида “Ёзёвон-Лочинлари” (Ёзёвон) ва “Уз Донг Янг Ко” (Андижон) жамоалари тўқнаш келишди.

Бугун Ёзёвон туманидаги “Марказий” стадионда Фарғона вилояти “Ҳоким кубоги-2019” мусобақаси “D” гуруҳи 1-тури доирасида “Ёзёвон-Лочинлари” (Ёзёвон) ва “Уз Донг Янг Ко” (Андижон) жамоалари тўқнаш келишди. Учрашув ҳар икки жамоа аъзоларининг фаол ҳаракатлари билан бошланди.



Ўз мухлислари қаршисида ўйнаётган ёзёвонликлар дастлабки дақиқаларданоқ ҳужумкор ўйин намойиш эта бошладилар. Биринчи бўлим ўрталарида меҳмонларнинг 3-рақамли футболчиси Азизбек Махмудов ҳакам томонидан иккинчи сариқ карточка билан огоҳлантирилиб, майдонни тарк этди. Орадан 10 дақиқа ўтиб учрашувда ҳисоб очилди. “Ёзёвон-Лочинлари”нинг ёш футболчиси Асилбек Қаюмов қанотдан узатиб берилган тўпга боши билан зарба бериб меҳмонлар дарвозасини ишғол қилди – 1:0 Биринчи бўлим шу ҳисоб билан якунига етди.



Учрашувнинг иккинчи бўлими ҳам муросасиз беллашувларга бой бўлди. Ҳар икки жамоа вакилларида ҳам бир нечта қулай имкониятлар юзага келган бўлсада, яна мезбонлар гол уришнинг уддасидан чиқишди. Бу сафарги гол ёзёвонликларнинг ёш футболчиси Абдумалик Исмоилов ҳисобига ёзилди – 2:0. Иккинчи бўлим сўнгида меҳмонларда ҳам гол уриш учун қулай имкониятлар юзага келган бўлсада, самара келтирмади. Учрашув шу тариқа Салимжон Зокиров бош мураббийлигидаги “Ёзёвон-Лочинлари”нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.    




Фарғона вилояти “Ҳоким кубоги-2019”. “D” гуруҳи.
1-тур.
“Ёзёвон-Лочинлари”-“Уз Донг Янг Ко” – 2:0 (1:0)  
Ҳакамлар: 
Мухаммадсултон Фозилов, Махмуджон Рустамов, Шахбоз Вахобжонов.
Назоратчи – Э.Орипов.
Голлар: Асилбек Қаюмов (1:0), Абдумалик Исмоилов (2:0)
“Ёзёвон-Лочинлари”: Шахбозбек Мадаминов, Хусанбой Ғаниев, Каримберди Мамадалиев, Мирзохид Мирзамаҳмудов, Шахбоз Абдурахмонов, Бунёдбек Абдуманнонов (Абдумалик Исмоилов), Зохидбек Исмоилов, Мақсадбек Ибрагимов (Абдумутал Абдурахмонов), Асилбек Қаюмов, Мухаммаддиёр Ҳакимов, Озодбек Акбаров.
Захира: Давлатбек Икромжонов, Асадбек Акромов, Мухаммаджон Акромов, Жасурбек Отахонов, Обиджон Азизов, Наимжон Юсуфжонов.
"Уз Донг Янг Ко":  Жасур Собиров, Жавохир Ортиқмирзаев, Азизбек Махмудов, Сардор Маъруфжонов, Оятилло Собиров, Мухаммадкарим Тоиров, Мухаммадиброхим Ўлмасов, А.Абдурахимов, Н.Нуриддинов, С.Ғуломжонов, Қувончбек Келдибоев.  
Захира: Иззатбек Абдулхонов, Жамшидбек Давронов, Илхом Ғуломов, Абдулазиз Азизуллаев, П.Комилжонов, Исломбек Неъматов, Асдбек Абдужалилов


Бекзод Толибов тайёрлади


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика