Latest news

15:34Мўмин Мелиев Ўзбекистонга қайтди  2 15:08"Барселона" "Ливерпул"нинг трансфер нишонини мерсисайдликлар бурни остидан тортиб олди  0 15:00Суперлига. Плей-офф: "Қўқон-1912" — "Хоразм" 0:1, "Машъал" – "Бухоро" 0:0 (онлайн натижа)  11 14:32Даврон Файзиев: "Аргентина, Англия, Гана ёки Сенегал билан бир гуруҳга тушишимизни хоҳлайман"  8 13:46Равшан Ҳайдаров: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида майдонга шунчаки тўп тепиш учун чиқмайди"  1 13:18Кападзе икки шогирдини "Навбаҳор"га жалб этмоқчи  16 12:51Виталий Денисов: "Кўпроқ топ-терма жамоа бўлишини истардим. Бразилия дейсизми, Франция дейсизми. Фарқи йўқ"  5 12:25Александр Гейнрих: "Қуръада тўртинчи саватчадан Гаити ёки Кюрасаони кутиб қоламиз"  14 12:03Бахтиёр Ашурматов: "Қуръа яхши келса, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз янада ортади"  4 11:38TVCOM'да бугунги тақвим: ЖЧ-2026 қуръаси, ўтиш ўйини ва бошқалар  0 11:30Бугун ЖЧ-2026 қуръаси. Ўзбекистонга кимлар рақиб бўлади?  34 11:05Мавсум якунлари туркумидан. Суперлиганинг энг яхши дарвозабони ким бўлди?  0 10:42Расман. "Арсенал" 16 ёшли эгизак футболчиларни трансфер қилди  2 10:15"Шўртан" футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  1 10:01Фабио Каннаваро қуръа ҳақида қисқа фикр билдирди  8

Ҳожимат Эркинов оилавий масалалар сабаб Олимпия терма жамоамиз таркибига киритилмаганми? News

Ҳожимат Эркинов оилавий масалалар сабаб Олимпия терма жамоамиз таркибига киритилмаганми?

Футболчимиз Ҳожимат Эркинов Ўзбекистон ОТЖнинг якуний таркибига киритилмади.

Бугун Тошкентда ўтказилган матбуот анжуманида бу борада маълумот берилди. Ўзбекистон футбол ассоциацияси раисининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов бу саволга жавоб берди:

"У Ўзбекистон учун жуда муҳим футболчи, у ўзбек футболининг келажаги. Шахсий ва оилавий масала ташқарига чиқиб кетгании афсусланарли. 

Саволга келадиган бўлсак, Олимпия ўйинлари учун таркиб аниқланганида ҳали бу мавзу очилмаганди. Кўриб турибсиз, ҳозир жамоада рақобат кучли. Бир позицияга икки футболчини жалб эта олмаймиз ва бу мураббийларимиз учун ҳам бошоғриқ бўлди. Бундай рақобат бир томондан биз учун ёқимли. Бир замонлар бўларди, у ёки бу позицияга биз футболчи топа олмасдик ва бошқа позиция вакилини олиб, муаммоли нуқтани ёпардик. Лекин ҳозир ҳар бир нуқтада 2-3 нафар кучли футболчи бор, бу ерда соғлом рақобат асосий омил бўлган эди. 

Соғлом рақобат асосида мураббийларимиз таркиб танлашди", - деди Равшан Эрматов.

Rating: +24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика