Latest news

22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  229 22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  0 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  15 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  4 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  3 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  9 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  4 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  1 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  8 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  11 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  34 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  4 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  12 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   26

Ҳиндистон термаси устози Игор Штимац: "Ўзбекистон – мусобақадаги "сирли тулпор" News

Ҳиндистон термаси устози Игор Штимац: "Ўзбекистон – мусобақадаги "сирли тулпор"

Қатарда ўтказиладиган Осиё кубоги олдидан Ҳиндистон терма жамоаси бош мураббийи Игор Штимац ўз фикрларини билдириб ўтди.

Маълумот учун, Ҳиндистон терма жамоаси Австралия, Ўзбекистон ва Сурия терма жамоалари билан бир гуруҳдан ўрин олган. Игор Штимац Ҳиндистоннинг тайёргарлиги ва рақиблар ҳақида фикр билдирди.

"Биз Доҳага вақтлироқ келишни истадик. Бу ерга мослашишга вақт керак эди. Машғулотларни бошлаб олдик. Бизга бўйи баланд ва кучли ўйинчилар керак. Ҳозир янги футболчиларни синаб кўрадиган пайт эмас. Бу мусобақада аввалдан биз билан бўлган ўйинчиларга таянамиз. 26 футболчидан 17 нафари учун Осиё кубоги биринчи катта мусобақа бўлади.

Биз гуруҳда аутсайдер сифатида кўрилмоқдамиз. Австралия мусобақа фаворитларидан бири. Ўзбекистон - мусобақадаги "сирли тулпор", уларнинг сўнгги натижалари жуда яхши. Тўпга кўп ҳам эгалик қилмаслигимизни ва гол уриш учун имкониятларимиз кам бўлишини биламиз. Бироқ, биз аниқ мақсадни ўз олдимизга қўя олишимиз керак. Асосий вазифамиз гол ўтказмаслик бўлади, ундан сўнг эса гол уришга ҳаракат қиламиз.

Ўйинчиларим мусобақадан завқ олишларини истайман. Натижа ҳақида ўйламасдан, тажриба йиғишга ҳаракат қилишимиз лозим. Мен ўйинчиларга ҳеч қандай босим юкламаяпман. Майдонга тушамиз ва жанг қиламиз", - дейди Ҳиндистон термаси устози Игор Штимац.

Эслатиб ўтамиз, Ҳиндистон терма жамоаси Осиё кубоги гуруҳ босқичидаги илк учрашувини 13 январь куни Австралия термасига қарши ўтказади.  Иккинчи турда эса Ҳиндистон термасига Ўзбекистон миллий жамоаси рақиблик қилади. Ушбу учрашув 18 январь куни бўлиб ўтади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика