Latest news

13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  0 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  2 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  6 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  3 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  1 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  4 10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  5 09:43Алонсонинг ўрнига "Реал"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  15 09:155 та жамоа EЧЛ плей-офф йўлланмасини нақд қилди  4 08:42EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  6 08:10"Андижон" вакиллари Грузия кубогининг финалида кимларни кузатгани боргани маълум  7 07:37Алонсо мағлубиятдан сўнг нималар деди?  14

Ҳиндистон термаси сардори Сунил Четри: "Ўзбекистон билан ўйинда яна кўп нарсани ўрганишимиз кераклини англадик" News

Ҳиндистон термаси сардори Сунил Четри: "Ўзбекистон билан ўйинда яна кўп нарсани ўрганишимиз кераклини англадик"

Осиё кубоги иккинчи турида Ўзбекистондан йирик мағлубиятни қабул қилиб олган Ҳиндистон терма жамоаси сардори Сунил Четри учрашув ҳақидаги фикрларини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон термаси кеча Ҳиндистонни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратганди. Ҳиндистонликлар сардори, 39 ёшли Сунил Четри ўйиндан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Охирги беш йилда Ҳиндистон катта ўсишга эришди. Бироқ, Ўзбекистонга қарши ўйинда яна кўп нарса ўрганишимиз кераклигини англадик. Катта жамоаларга қарши ўйинларда кўпинча шундай бўлади. Австралия ва Ўзбекистон каби терма жамоаларга тўқнаш келиш осон бўлмайди.

Бу ўйиндан яхши жиҳатларни кўрадиган бўлсак, жамоадошларим ўзларида бор барча кучни ўйинга ташлашди. Биринчи бўлимдаги қўпол хатолар жуда қимматга тушди. Ўйинни анализ қилиб, айнан қайси нуқталарда суст ҳаракат қилганимизни аниқлаб олишимиз лозим", -деди Сунил Четри.

Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси учинчи тур ўйинини Австралияга қарши ўтказади. Бу учрашув 23 январь куни, Тошкент вақти билан соат 16:30да старт олади.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика