Latest news

13:17Флик ёзда "Барселона"ни тарк этмоқчи  1 12:50U-17 Жаҳон чемпионати олдидан. Ислом Исмоилов: "Жаҳон чемпионатига энг яхши ҳолатда етиб келдик"  3 12:43Футзал бўйича Осиё кубогига қуръа ташланди. Ўзбекистон Япония ва Австралия билан бир гуруҳда  4 12:11Про лигада 2-ўринни олган клуб: "Суперлигада жой йўқ, деб қўяверинглар"  8 10:50Аббосбек Файзуллаев индивидуал тикланиш машғулотларини бошлади  4 10:15Роналду фаолиятини якунлаганидан кейин нима қилишни истаётганини айтди  36 09:27"Барселона" мураббийи клубдаги ҳолат сабабли жамоадан кетмоқчи  7 09:00Алонсо мағлубиятдан сўнг нималар деди?   35 08:33Роналду ўғлига 300 минг долларлик автомобиль совға қилди   11 08:05Ўзбекистон МТЖ аъзоси муваффақиятли операция қилинди   6 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз ўз юришларини бошлайди  15 03:21ЕЧЛ. "Атлетико" ва "Тоттенхэм"да ғалаба. "Ювентус" яна дуранг ўйнади  2 03:05ЕЧЛ. "Бавария" меҳмонда ПСЖни таслим этди. Диас четлатилди, Дембеле жароҳат олди  15 03:00ЕЧЛ. ​"Ливерпуль" ўз уйида "Реал Мадрид"ни мағлубиятга учратди  179 01:31Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" меҳмонда "Ал Садд" устидан ғалаба қозонди, "Ал Иттиҳод" "Шаржа"га умуман имконият қолирмади  0

Ҳиндистон четлатилди, бу саралаш ўйинларида Ўзбекистонга ҳам таъсир қилиши мумкинми? News

Ҳиндистон четлатилди, бу саралаш ўйинларида Ўзбекистонга ҳам таъсир қилиши мумкинми?

Ҳа, агарда Ҳиндистон ўсмирлар терма жамоаси "D"дан кейинги исталган бошқа гуруҳда бўлганида.

Яқиндагина бўлиб ўтган қуръа ташлаш маросимида, ҳиндлар ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг саралаш ўйинларида Саудия Арабистони, Мьянма, Мальдив ва Қувайт жамоалари билан бирга "D" гуруҳидан жой олдилар. 


Саралаш қоидаларига кўра, дастлабки 4та гуруҳда 5тадан, қолган 6та гуруҳда 4тадан жамоа финал йўлланмасини учун кураш олиб борадилар. Ўзбекистон эса Жанубий Корея, Бруней ва Шри Ланка билан бир гуруҳда. "А", "В", "С" ва "D" гуруҳларида сўнгги, 5-ўринни қўлга киритган жамоага қарши кечга ўйинлардаги натижалар, қолган гуруҳлардаги жамоалар сони 4та бўлганлиги учун бекор қилинади. Кўриб турганингиздек, Ўзбекистон учун бу муаммо келтириб чиқармайди. Агар Ҳиндистон тўртталик гуруҳда бўлганида, унда бизга муаммо бўлиши мумкин бўларди, агарки гуруҳ ғолиблигини қўлга кирита олмасак. Якунда сўнгги ўриндаги рақиб билан натижамиз бекор бўлиб, урилган голларимиз ҳам йўқ бўларди. 


ФИФА Бутун Ҳиндистон футбол федерациясини дисквалификация қилди. Буни “Сўғдиёна”га қандай алоқаси бор?


Энди ёшлар терма жамоасидаги ҳолат. Афсуски бу ерда Ҳиндистон 4та жамоадан иборат "H" гуруҳидан жой олган. Энди Австралия, Ироқ ва Қувайт терма жамоалари ўзаро ўйинларда кейинги босқичга чиқадиган жамоанинг номини ҳал қиладилар. Бу ерда муаммо "E", "F", "G", "I" ва "J" гуруҳларидаги жамоаларда бўлади. Энди уларнинг тўртинчи жамоага қарши кечадиган ўйинларидаги натижалар бекор бўлади. "A", "B", "C" ва "D" гуруҳларида ундан ҳам қизиқ бўлади. Энг яхши иккинчи бўладиган жамоанинг сўнгги иккита ўйиндаги рақибларининг натижаси бекор бўлади. Муаммо аслида бунда эмас, улар қайси жамоа якунда тўртинчи ёки бешинчи бўлишини билмайдилар. Буни эса бизга заррача таъсири йўқ, сабаби бу ёшдаги Осиё чемпионатига 2023 йилда Ўзбекистон мезбон ва биз муддатидан аввал мусобақа йўлланмасини нақт қилганмиз.


Author : Aslanov Jasurbek
Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика