Ҳикмат Эргашев: "Олдинда ўйинлар бор, ҳали ҳеч нарса йўқотмадик" News

Ҳикмат Эргашев: "Олдинда ўйинлар бор, ҳали ҳеч нарса йўқотмадик"

Ўзбекистон кубогининг 1-туридан ўрин олган ОКМК - "Машъал" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Ҳикмат Эргашев матбуот анжуманида ўз фикрларини билдириб ўтди.

" - Яхши учрашув бўлди. "Машъал" жамоаси ҳимоядан ўйин ташкил этди. Рақиб дарвозаси томон кўплаб ҳужумлар ташкил этдик, бироқ гол ура олмадик. "Машъал" қарши ҳужумда дарвозамизга гол уриб кетди. Ўзи умуман айтадиган бўлсак, Суперлига ва Про-лига жамоалари даражаси тенглашиб бораяпти.


Ҳали олдинда ўйинлар бор. Ҳозирча ҳеч нарса йўқотмадик. Навбатдаги учрашувларда ғалаба қозониб, гуруҳдан чиқишга ҳаракат қиламиз" - деди ОКМК катта мураббийи.

Rating:    

Comments

   
16 apr 20:27:37
Azizбек Азиз
Уйин тоталга тикилган ку
   
16 apr 03:44:33
Choriev 87
ОКМК Машъал ни менсимай ўйнади ва жазоланди ҳар қандай ҳолатда ҳам рақибни ҳурмат қилиб майдонга тушиш керак, акс ҳолда хисоб мана шундай бўлади. Қосимов профисонал мутахассис дек бўлиши керак, мағлубиятни қабул қила олиши керак эди.
   
15 apr 22:21:52
Abdulboyis Karimov
Миржалол Косимовни корни огриб колибти.
   
15 apr 22:14:56
M.Yunayted.
Shu Mirji yutqizsa or biladimi òzicha kòpam matbuotda ishtirok etmedi.Qaysidir yil Nasaf 4 ta suqqanidayam yordamchi murabbiy gapirgandi
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика